Перишич дисквалификацияси битта ўйинга камайтирилди
11 фев 2017 01:43
Новости
Перишич дисквалификацияси битта ўйинга камайтирилди
“Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишичнинг дисквалификацияси битта ўйинга камайтирилди.
Хорватиялик футболчи А сериянинг 23-турида “Ювентус”га (0:1) қарши баҳсдан кейин иккита ўйинга дисквалификация қилинган эди. Ушбу масала юзасида Милан клуби аппеляция берганди. Шу сабаб болқонлик футболчининг четлатилиши иккита ўйиндан биттага камайтирилди.
Худди ушбу ўйинда “Интер” форварди Мауро Икарди ҳакам ўйинни тугатганидан сўнг тўпни ҳакам томонга атайлаб тепиб юборгани учун у ҳам икки ўйинлик четлатиш билан “сийланган” эди. “Интер” раҳбариятининг Икарди борасидаги аппеляцияси қаноатлантирилмади. У яқин икки турни ўтказиб юборади.
Комментарии