RU

Последние новости

00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  3 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  10 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  234 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак" Новости

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола хазилона равишда ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг ҳар ўйинда бештадан гол уриши кераклигини айтди.

"У ҳар ўйинда бештадан гол уриши керак. Холанд гол ура олмаса, унга босим ўтказишмоқда. Бироқ бу йигитча, босимни ҳис қилмаяпти, чунки у мавсумни зўр ўтказмоқда. Биринчи бўлимда ҳам унда бир қанча вазиятлар бўлди. Пенальтидан ҳам гол уриш осон эмас! Холанд доимо ёнимизда ва у ҳар дақиқадан завқ олмоқда. Эрлингнинг голларни нишонлашини кўрсангиз, бу ерда қанчалар хурсанд эканлигини кўриш мумкин. Биз ҳам ундан мамнунмиз.

У ҳали ёш. Унинг характери шундайки, пенальтидан гол урса ҳам шубха бўлмаслиги керак. Балки бу жуда яхшидир. Унинг статистикаси барчасига гувоҳлик беряпти. Бу лигада шунчалар кўп гол урдики, ҳали эндигина март ойидамиз. Эътиборни йўқотмаслиги - унинг энг зўр сифати. Буни у билан бирга ишлаб билдим.

Албатта, у ҳам босимни ҳис қилади. Босим - яхши нарса, у орқали Холанд ўзини ўнглаб олади ва ўзининг максимумини кўрсатишига туртки беради", - деди "шаҳарликлар" устози.

Ушбу мавсумда 22 ёшли футболчи "Ман Сити" таркибида 34 ўйинда 33 гол ва 5 ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика