Пеп Артетада "барча маълумот бор"лиги ҳақида: "Бу 115та айблов ишига тегишли бўлиши мумкин. У аниқроқ гапириши керак"
28 сен 2024 13:18
Новости
Пеп Артетада "барча маълумот бор"лиги ҳақида: "Бу 115та айблов ишига тегишли бўлиши мумкин. У аниқроқ гапириши керак"
"Арсенал" устози 2016-2019 йилларда "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ассистенти бўлиб ишлаган. "Этихад"да бўлиб ўтган "Манчестер Сити" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги АПЛнинг 5-тур ўйиндан сўнг "шаҳарликлар" рақиблари ҳақида шундай дейишган экан: "Тўпчилар" "қора санъат"дан фойдаланишди". Артета бунга жавобан қуйидаги гапни айтган: "Мен у ерда тўрт йил бўлганман. Ишонаверинг, менда ҳамма маълумот бор". Мутахассис бу гапи билан "Сити" ҳам шундай тактикадан фойдаланган дейишга уринган.
"У шундай дедими? Кейинги сафар бу нималигини тушуниб олиш учун у аниқроқ гапириши керак. Артета биз билан тўрт йил ишлаб, "Сити"да нималар бўлганини яхши билишини айтибди. Аммо бу 115та айблов ишига тегишли бўлиши мумкин - балки у шуни назарда тутгандир? Унга керакли саволларни беришди деб умид қиламан.
Шубҳаларни кучайтиргандан кўра аниқроқ гапиргани яхши эди" - деди "Манчестер Сити" устози.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии