RU

Последние новости

00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  3 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  65 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  7 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  19

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди Новости

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Женоа" жамоаси меҳмонда "Фросиноне" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда генуяликларнинг ҳар икки голига ҳам чемпионат тўпурари Кшиштоф Пентек муаллифлик қилди. Шу тариқа, 23 ёшли польшалик форварднинг А Сериядаги голлари сони 8тага етди ва у тўпурарлар пойгасида якка пешқадам.

Кшиштоф А Сериядаги биринчи 6та ўйинда гол уриш борасида "Милан" клуби ва Италия чемпионати афсонаси Андрей Шевченкони ҳам ортда қолдирди. Шева ўзининг Апеннин яриморолидаги дастлабки олтита ўйинида 7та гол урган эди.

Италия А Сериясида биринчи 6та ўйинда энг кўп гол урган ўйинчилар:

Кшиштоф Пентек ("Женоа"): 8та гол
Андрей Шевченко ("Милан"): 7та
Шейк Диабате ("Беневенто"): 7та
Роналдо ("Интер"): 5та
Диего Милито ("Женоа"): 5та.


Пентек А Серияда 8та гол уришдан ташқари, Италия кубогида "Лечче" дарвозасига 4та тўп киритган. Яъни, Пентек ҳозирча барча мусобақалар доирасида 7та ўйинда 12та гол урди. Польшалик форвард Италияда ҳар 50 дақиқада биттадан гол урмоқда.

Ҳа, тез орада бу ҳужумчини сотиб олишни хоҳлаган гранд клублар сафи кенгайиб кетиши аниқ.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика