RU

Последние новости

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Penalty: Камолиддин Мурзоев: “Бунёдкор”нинг таклифи туфайли имтиҳонга бормагандим” Новости

Penalty: Камолиддин Мурзоев: “Бунёдкор”нинг таклифи туфайли имтиҳонга бормагандим”

Лойиҳамизнинг навбатдаги қаҳрамони сифатида Камолиддин Мурзоевни танладик.

Айни пайтда “Бухоро”да ўйнаётган ҳужумчи ўз вақтида Киевнинг “Динамо”сида ва юлдузли “Бунёдкор”да фаолият олиб борган. Мурзоев билан суҳбат одатга кўра ёшлик даврларини ёдга олишдан бошланди.

Матлуба Саъдуллаева: Ёшлик ҳақида. Болалигингиз қаерда, қандай ўтган?
- Бекободда туғилганман. Ёшлигим айнан ўша ердан ўтган. 5-ўрта мактабда таҳсил олганман. Бу билан бирга болалар ўсмирлар мактабига ҳам қатнардим. Мактабдан сўнг коллежда ўқиганман.

Нарзулла Сайдуллаев: “Металлург"даги фаолият қандай ўтган?
- 2003 йил стадионда машғулот ўтказиб, югуриб юрганимизда мураббийлар Капров, Валицкий, Сакаев ва Мирсодиқов ўртоғим билан мени тўхтатиб маълумот сўрашган. Шундай қилиб, “Металлург” ўринбосарлари сафида фаолият бошлагандик. 2005 йилдан бошлаб жамоанинг асосий таркибида ўйнашни бошлагандим. 2006 йил “Металлург” сафида 10га яқин маҳаллий футболчилар тўп тепишганди. Ҳозир уларнинг кўпчилиги футболчиликни тугатишган.

Матлуба: Агар футболчи бўлмасангиз ким бўлардингиз?
- Мен Бекободда юридик коллежда ўқиганман. Агар футболчи бўлмасам балки юрист бўлармидим. Лекин футболчи бўлганимдан хурсандман.


Нарзулла: "Машъал"даги фаолият ҳақида нима дея оласиз?
- Муборак клубидан Баҳром Давлатов менга таклиф билан чиққанди. Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинланганди. Жамоа сафида Хайрулла Каримов, Диляев Ваниев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов ва Лутфулла Тўраев каби футболчилар тўп тепишарди. Тажрибали ва ёшлар бирлашиб ажойиб жамоага айлангандик. Ўзбекистон кубогида финалга қадар етиб боргандик.

Матлуба: Ҳазил савол. Агар 17 февралда эмас 1 февралда туғилганингизда қайси рақамни танлаган бўлардингиз?
- (Кулиб) Аслида менга 7 рақами ёқади. “Металлург”даги бошланғич давримда 17-рақамда ўйнаганман. Бу омад келтиргани учун кейинчалик кўп клубларда шу рақамда ҳаракат қилдим. Фаолиятим мобайнида 87 ва 97-рақамларда ҳам ўйнадим.

Нарзулла: Киевнинг "Динамо" клубига ўтиш қандай содир бўлган?  
- “Машъал”да ўйнаб юрганимда Баҳром Давлатов ва Кумиков билан таниш бўлган Украинадан Владимир Вовковский деган агент келиб уч нафар футболчини Украинага олиб кетганди. Мендан ташқари Ботир Қораев ва Ҳамза Каримов ҳам хорижга борганди. Учаламиз учта клубга боргандик. Ҳамза Каримовнинг ўзи Украинада қолишни истамаган, Қораев ҳам қандайдир сабаб билан юртимизга қайтиб келганди. Мен эса Киевнинг “Динамо” клуби ўринбосарлари сафига қўшилгандим. Ўша пайтда ҳамюртимиз Максим Шацких жамоада ўйнарди. Мен билан кўришиб қандай ёрдам керак бўлса тортинмасдан сўрашимни тайинлаганди. Шацких менга жуда катта ёрдам берган. Бундан ташқари ўша пайтда Виталий Денисов Украинанинг “Днепр” клубида фаолият олиб борарди. У билан ҳам кўришиб турардик. “Динамо” ўринбосарлари сафида ўйнаб жуда катта тажрибага эга бўлганман.


Матлуба: Турмуш ўртоғингиз билан қандай танишгансиз? Оилангиз ҳақида гапириб беринг.
- Танишув уйдагиларнинг ташаббуси билан бўлган. Қизнинг расмини кўрсатишган, кейин учрашганмиз ва турмуш қурганмиз. Барчаси урф одатимизга кўра бўлган. Турмуш ўртоғимнинг гапимга қулоқ солишини ҳурмат қиламан (кулади). Менинг касбимни тушунади ва қўллаб-қувватлайди. Икки нафар ўғлим бор. Агар келажакда улар футболчи бўлишни исташса бунга қаршилик қилмайман. Лекин аввало яратган томонидан юқтирган қобилият бўлиши керак.

Нарзулла: 2009 йилни "Насаф"да бошлгансиз ва ёзда Сколари сизни "Бунёдкор"га чақирган. Юлдузли жамоани ёдга олсак...
- 2009 йилнинг 1 август санасида давлат имтиҳонига кетаётганимда менга қўнғироқ бўлган. “Бунёдкор” вакиллари Луиз Фелипе Сколари мени жамоада кўришни истаётганини айтишди. Ўйлаб ўтирмай “Жар” стадионига етиб боргандим. Ўша йил имтиҳонларга бора олмаганман, лекин бундан афсус қилмайман. Кейинги йил барибир ўқишга киришга муваффақ бўлгандим. Ўша йилги “Бунёдкор”га фақат ҳавас қилиш мумкин. Таркибда юртимизнинг энг кучли футболчилари бор эди, юлдуз легионерлар ҳам ўйнарди. Ўша дамларни ҳамон ўзгача энтикиш билан эслайман.   

Матлуба: Хоббингиз борми?
- Хобби дея олмайману лекин машиналарга қизиқаман. Ҳозиргача 5-6та машина алмаштирдим. Ёшликдан машиналарга қизиқардим.

Нарзулла: Кумиков бошчилигидаги “Насаф” ҳақида нима дея оласиз
- Қарши клуби олдига энг юқори вазифалар қўйилганди. Жамоага марҳум Нуриддин Зайниев жуда катта ёрдам бериб турарди. 2010 йил “Насаф” олий лигада бронза медалларини қўлга киритганди. ОФК кубогида эса гуруҳ босқичидан чиқиб 1/8 финалда Суриянинг “Ал Карама” клубига ютқазиб қўйгандик. Чемпион бўла олмаганимиздан сўнг раҳбарият Кумиковни ишдан бўшатганди.


Матлуба: Сиз овқат ҳам пишириб турасизми?
- Йўқ. Тўғриси пишира олмайман (кулади). Тановул қилишни боплайман. Ошни яхши кўраман, менимча бу янгилик бўлмаса керак. Бундан ташқари барча гўштли барча таомларни севиб истеъмол қиламан. Хорижга чиқсак асосан макдональдсга борамиз. Спагетти ҳам ёқади.

Нарзулла: Қозоғистондаги фаолиятни эслаймиз.
- Павлодарнинг “Иртиш” клубида Талъат Байсўфинов мураббийлигида ўйнаганман. Улуғбек Бақоев менга жамоага мослашиб кетишимга катта ёрдам берган. Фақат битта камчилиги клуб ўйинларни сунъий майдонда ўтказарди. “Иртиш” билан кубок ярим финалига қадар етиб боргандик, чемпионатни эса тўртинчи ўринда тугатгандик. Бош мураббий кетгач мен ҳам клубдан кетишга қарор қилгандим. Виктор Кумиков Қарағанданинг “Шахтёр” клубида ишлаётганида мени жамоага чақирганди. Шавкат Саломов иккимиз клуб сафига бориб қўшилгандик. Европа лигаси саралашида ўйнагандик, битта рақибни енгсак “Удинезе”га қарши ўйнардик. Тан оламан бу жамоадаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмагандим.

Матлуба: Кам гол уради деб танқид қилишганида ўзингизни қандай тутасиз?
- Тўғри қабул қиламан. Сабаби улар тўғри танқид қилишади, ростан ҳам кам гол ураманку. Лекин ўша вазиятда ичимдан нима ўтганини фақат ўзим биламан. Ўз устимда ишлашдан тўхтамайман. Гол уришни мухлислардан ҳам кўра мен кўпроқ хоҳлайман, лекин бу футбол, унда ҳар бир зарба гол билан тугамайди. Тўғри танқид бўлса уни ҳурмат қиламан.

Нарзулла: Ўтган йил "Олмалиқ"да кейин "Динамо"да ўйнадингиз. Ҳозир "Бухоро"дасиз...
- “Олмалиқ”да тан оламан ишим у қадар юришмади. Мураббийга менинг ўйиним маъқул келмади, менга мураббийнинг қараши маъқул келмади. Ёзда Самарқанднинг “Динамо” клубидан таклиф тушди. Уларга ҳужумчи керак эди. Кўп гол урдим, лекин клуб биринчи лигага тушиб кетди. Жамоадаги барча футболчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бу футбол, омадимиз келмади. “Бухоро”га Тачмурад Агамуродов таклифи билан келдим. Яхши футболчилар жамланган, лекин натижаларга эришиш учун жамоа сифатида шаклланиш керак. Ўйинимиз яхшиланиб бораверади деб ўйлайман. Мақсадимиз юқори ўринларни эгаллаш. Бу таркиб билан олий лигада қолиш учун курашсак уят бўлади.

Матлуба: Терма жамоада иккита ўйин ўтказгансиз. Ўша ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
- Иккала баҳс ҳам ўртоқлик ўйинида бўлган. Дебютим Эронга қарши Тошкентда бўлган. Ўшанда бош мураббий Миржалол Қосимов эди. Илк учрашувим бўлгани учун жуда ҳаяжонланганман. Менимча ҳар бир футболчи бир кун келиб ўз ватани терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни истайди. Иккинчи ўйин Черногорияга қарши сафарда ўтказилган. Унда Вадим Абрамов мураббий эди. Терма жамоага кам чақирилишимда ўзимнинг айбим кўпроқ. Чунки мураббий ўзига душман эмас, агар сиз яхши ўйнасангиз у албатта сизга эътибор қилади ва терма жамоага чақиради. Мен шундай деб ҳисобламан.


Нарзулла: Малайзияда содир бўлган воқеа ҳақида сўрамасак бўлмайди...
- Январь ойида Малайзиянинг биринчи лигаси клубидан таклиф тушганди. Агар шартнома юборишса жамоага ўтаман дедим. У ерга бориб шартномага имзо чекдим ва клуб билан бирга йиғинга бошқа шаҳарга кетдим. Эртаси куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Барчаси яхши кетаётганди. Бироқ негадир ўзбекистонлик агент мени мураббий ва футболчиларга ёмонлаган. Шундан кейин мураббийнинг менга бўлган эътибори буткул ўзгарди. Машғулотларда ишлаётганимда сен билан шартномани бекор қилдик ўзингни қийнама дейишди. Улар шартномани бузишгани учун товон пули тўлашди, шундай қилиб Ўзбекистонга қайтиб келдим. Тўғриси бу воқеани эслашни ҳам истамайман.

Матлуба: Борган шаҳарлар орасида энг ёққани қайси?
- Бирлашган Араб Амирликларнинг Дубай шаҳри. У ерга кўп борамиз. Дубайда худди Ўзбекистонда юргандек бўламан. Бундан ташқари Германиянинг Кельн шаҳри ҳам ёққан. Бу ерда олимпия терма жамоасида йиғин ўтказгандик.

Нарзулла: Бирга ўйнаган энг кучли уч футболчи ва энг кучли уч мураббийни айта оласизми?
- Шу савол мени қийнайдида. Сабаби футболчиларни ажратиб кўрсатсам қолганлар хафа бўлиб қолади. Футбол жамоавий ўйин, унда 3 эмас 11 нафар футболчи ўйнайди. Мураббийлар борасида ҳам ҳеч кимни ажрата олмайман. Ўзим билан бирга ишлаган ҳар бир мураббийдан нимадир олганман, уларнинг барчасидан миннатдорман.

Матлуба: Камолиддин Мурзоевнинг ҳозиргача матбуотга айтмаган сири борми?
- Ҳеч кимга айтмаган сиримни сизларга айтдимку (кулади). Турмуш ўртоғим билан қандай танишганим ва оилам ҳақида деярли ҳеч кимга гапирмагандим.


Нарзулла: Хориждан қайси футболчига ҳавас қиласиз?
- Ёшлигимда бразилиялик Роналдонинг ўйинларини томоша қилардим. Унинг ўйинларини ва фаолиятини диққат билан кузатиб борардим. Замонавий футболдан Златан Ибрагимовичнинг ҳаракатлари ёқади. У майдонда жуда ишонч билан тўп тепади.

Матлуба: Бир кун бутсаларни михга иласиз. Кейин нима қилмоқчисиз?
- Мураббий бўлишим мумкин. Лекин бу жуда қийин касблигини биламан. Доимий равишда оиладан узоқда бўлиш жуда ҳам оғир. Балки оиламга яқин жойда иш топарман. Агар бу иш футболга алоқадор бўлса яна яхши. Фурсатдан фойдаланиб барчани ўтган “Наврўз” байрами билан табркилайман. Ўзбекистонга байрамлар ярашади, юртимизга тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Нарзулла: Анъанавий савол. Ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси.
- 1994 йил Жаҳон чемпионати финалида Роберто Баджонинг уролмаган пенальтиси. Ўзим ўтган йил “Нефтчи”га ура олмаган пенальтини алам билан эсга оламан. Бундан ташқари ОФК кубогида 1/8 финалида “Насаф” сафида Суриянинг “Ал Карама” клубига қарши баҳсда 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмагандим. Рақиб эса пенальтидан гол уриб чорак финалга чиққанди. Жамоамга панд бериб қўйганимдан жуда хафа бўлгандим. Ўшанда кийиниш хонасида йиғлагандим.

Матлуба Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика