Пеллегрини: "Уч ҳафта олдин "Барселона" жуда ёмон ўйин кўрсатаётган эди, ҳозир ҳаммаси ўзгарган"
19 фев 2015 10:49
Новости
Пеллегрини: "Уч ҳафта олдин "Барселона" жуда ёмон ўйин кўрсатаётган эди, ҳозир ҳаммаси ўзгарган"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувидан олдин, футболда ҳамма нарса тез ўзгаришини айтди.
"Футболдаги 3 ҳафта ҳеч қачон бир-бирига ўхшамайди. Уч ҳафта олдин "Барселона" жуда ёмон ўйин кўрсатаётган ва инқирозда эди, клуб президенти эса ёзда президентлик сайловларини ўтказмоқчи эди. Аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарган. "Барселона" ҳаммадан яхши ўйнаяпти, уларнинг ҳужумчилари гол уришдан чарчамаяпти, энди "Реал" инқирозда. "Барселона"га қарши ўйинда қандай ҳолатда бўлишимизни билмайман" - дейди Пеллегрини.
Комментарии