RU

Последние новости

19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04"Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди" — Абдулазиз Искандаров таҳлили  0 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2

Педрони АПЛда ишлари юришиб кетадими? Новости

Педрони АПЛда ишлари юришиб кетадими?

Теги :  ПедроЧелси
“Рухсор” радиоси “Футбол кундалиги” дастурининг навбатдаги нишони: "Челси” футболчиси Педро Родригес!

“Барселона” собиқ футболчиси Педро Родригес янги мавсумни “Челси” либосида бошлайдиган бўлди. “Барса” Европадаги энг савияли ва иқтидорли ҳужумчилардан бирини бошқа жамоага қўйиб юбориши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки Педро мавсум олдидан бўлиб ўтган кўплаб ўйинларда майдонга чиқиб ўзини яхши тарафлама кўрсатди, голлар урди. Ўзини Месси, Суарес ва Неймар каби ижрочилардан кам эмаслигини исботлашга ҳаракат қилди. Лекин битта жамоа учун 4 та юлдуз ҳужумчи кўплик қилишиин тушунган Европанинг бошқа гранд клублари Педрони харид қилиш йўлларини излашди.

Хуллас, катта музокаралар бошланди, ОАВ учун эса яхшигина мавзу топилди. “МЮ”ни Ди Мария тарк этгач, инглиз клуби Педро учун курашиб кўрди. “Барселона” ва “МЮ” ўртасидаги музокаралар бора-бора шундай кўриниш олдики, кўпчилик Педрони “қизил иблислар” сафига қўшилиши тўлиқ ишонди. Афсуски, томонлар нарх борасида бир-бирилари билан келиша олишмади. Бу орада “Челси” ҳам ҳужумчи учун курашда фаол бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди ва лекин ушбу янгиликлар ишончсиздек туюлди. Чунки Ван Галь Педро учун анча вақтдан бери ҳаракат қилаётганди. Хуллас, умумий қилиб айтган “Челси” Педрони илиб кетди ! Билишимиз бўйича, “Челси” жамоаси раҳбарлари “Барселона”га дангал нархни айтишган ва узоқ музокаралардан чарчаган каталонияликлар Пердони Лондон жамоасига кетишига рози бўлишди. Энди масаланинг бошқа тарафи: Қўпол бўлсада, айтишга тўғри келади. “Челси”– ҳужумчилар қабристони.


Бу жамоа захира ўриндиқлари не-не юлдузларни сўнишига сабаб бўлганини жуда яхши биламиз. Бос устига, Жозе Моуриньонинг тактикаси ҳаммага кундек равшан. Португалиялик мураббий кўпинча битта ҳужумчи билан мавсум ўтказади. Фақат битта ҳужумчига, бутун мавсум давомида ишонч билдиради. Агар мураббийнинг севимли футболчиси билан бирон муамо чиқиб қолмаса, қолган ҳужумчилар бутун мавсумни заҳирада кузатишларига тўғри келади. Ўтган мавсумда Диего Коста Жозенинг асосий қуроли айланди. Дрогба эса заҳирада ўтиришни истама ва вақтида жуфтакни ростлади. Энди бу йил қандай ҳолат бўлади ? Моуриньода 3 та вариант: Диего Коста, Радамель Фалькао ва Педро Родригес... Қизиқ, ким мавсумни заҳирада кузатади ? Ҳаммаси аёнки, мазкур ҳужумчилар ўртасида катта рақобат кечади.

Ҳожиакбар Жабборов.

(Маълумот ўрнида “Футбол кундалиги” дастури “Рухсор” ФМ радиосида хар куни соат 13:30, 17:30 ва 20:30да эфирга узатилади)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика