RU

Последние новости

19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  13 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  8 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  20 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1

Педру Морейра: "Вазифам жамоани ғалабалар сари етаклаш" Новости

Педру Морейра: "Вазифам жамоани ғалабалар сари етаклаш"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Чоршанба кунги ғалабали ўйинимиздан сўнг бугун бизни осон баҳс кутмаётганини билардик. Қисқа фурсатда жиддий тайёргарлик олиб бордик. Бугун биринчи бўлимда яхши вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Ғалаба ўз-ўзидан келмайди, ўйинимиз сифатини яхшилашимиз керак. Рақиб жамоа ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди.


- Жамоа ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга ошираяпти. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Вазифам жамоани ғалабалар сари етаклаш. Биз ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз. Жиддий рақиблар билан ўйнаяпмиз. Бугун ўйнадик, ҳафта ўртасида яна бизни навбатдаги баҳс кутиб турибди. Ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда тезроқ шу вазиятдан чиқиб кетишимиз керак.

- "Пахтакор" мағлуб бўлган ўйинларида рақиб дарвозасига гол ура олмаяпти. Масалан, ОКМК, "Ал-Гарафа", "Ал-Ҳилол"лар билан учрашувларда жамоа мағлубиятга учради ва гол ура олмади. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Тўғри, бизда ҳозир осон ўйинлар бўлаётгани йўқ. Ўзимиз учун бўш худудларни яратишга интилаяпмиз, шунинг сифатини оширишимиз керак. Футболда сифат жуда муҳим, биз ҳозир мана шунинг устида ишлаяпмиз.



- Голли вазиятлар яратдик деб айтаяпсиз, бироқ бугунги ўйин статистикасига кўра жамоа дарвоза томон биронта ҳам аниқ зарба йўллай олмади ...

- Кўраётган бўлсангиз, тўп назорати бизда яхши. Бироқ, ҳужумлардан унумли фойдаланиш, вазиятларни якунлашда камчиликлар кўзга ташланаяпти. Буларнинг устида жиддий ишлаймиз.

- "Пахтакор" жорий мавсум олдидан Риаскос, Фломарион каби легионерларни олиб келди. Бироқ, улар ҳам ҳозир жамоага етарлича наф келтирмаётгандек. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Санаб ўтилган футболчиларни жамоага фойдаси тегишига шубҳам йўқ. Биз жамоавий боғлиқликни шакллантиришимиз керак. Бундан ташқари бизда бир нечта маҳаллий футболчилар ҳам ўйнайди. Жамоавий ўйинимиз тўлиқ шаклланиб олса, барчаси жойига тушиб кетади деб умид қиламиз.



Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика