"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум
26 дек 2024 14:38
Новости
"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум
Ҳозирча "шерлар" 6 та жамоа билан ўйин бўйича шартнома имзолади.
Педро Морейранинг режасига кўра жамоа 9 тага яқин ўйин ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак.
Аниқ бўлган рақиблар билан таништириб ўтамиз:
8 январь. "Униря Валахорум" (Руминия)
12 январь. "Динамо" (Хорватия)
15 январь. "Карвина" (Чехия)
18 январь. "Елимай" (Қозоғистон)
26 январь. "Актобе" (Қозоғистон)
28 январь. "Силекс" (Шимолий Македония)
Селекция ишларига келадиган бўлсак, бугунгача 2 нафар янги футболчи билан шартнома имзоланди. Мураббий маҳаллий кадрлардан келиб чиқиб амплуалар бўйича хорижлик ҳамкорлари билан ишлашда давом этади. "Шерлар" сафига яна сифатли легионерлар келиши режада.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии