RU

Последние новости

19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3

"Пахтакор"нинг собиқ дарвозабони ҳаётдан кўз юмди Новости

"Пахтакор"нинг собиқ дарвозабони ҳаётдан кўз юмди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби собиқ дарвозабони Юрий Павлович Пшеничников оламдан ўтди.

Бу ҳақида жамоа расмий сайти хабар қилди:

Жамоамиз тарихининг дастлабки йилларидан таркибга келиб қўшилган Пшеничников узоқ йиллар мобайнида "Пахтакор" дарвозасини ишонч билан қўриқлаб, ишқибозлар меҳрини қозонди. 1960-67 ва 1972 йилларда чемпионат баҳсларида 203 учрашувда майдонга тушди. Жами 250га яқин беллашувларда "Пахтакор" шаънини ҳимоя қилди. 

Клубимиз ва ўзбек футболи тарихида энг яхши посбонлардан бири сифатида ўз номини ёздириб қўйди. Мураббийлик фаолиятида эса кўплаб клубларда ишлаб, шогирдлар тарбиялади.

"Пахтакор" футбол клуби Юрий Пшеничниковнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига ўз ҳамдардлигини билдиради. Унинг исми клубимиз тарихидан ўчмас ном олган ва доимо ёдимизда бўлади.

Қўшимча қилишимиз мумкинки, Пшеничников Москванинг ЦСКА клуби билан СССР чемпиони (1970), "Пахтакор" билан СССР биринчи лигаси (1972) ғолиблигини қўлга киритган. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика