RU

Последние новости

23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  10 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  11 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  15 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  3 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  17 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  6 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  376

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган Новости

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган

Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" жамоасининг 5 футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Клуб жамоани доимий тиббий назоратдан ўтказиш чоғида жамоа аъзоларининг 5 нафарида коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаган ва уларни тезда изоляция қилган.

Суперлига жамоалари ичида "Пахтакор" доимий тарзда карантин қоидаларига амал қилиб, коронавирусга тест топшириб, тиббий назоратни кучайтирганига қарамасдан жамоа аъзоларининг 5 нафар вакилида ушбу инфекция аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ва футболчилари яна қўшимча тест топширишган. Мазкур тест натижалари душанба куни чиқиши кутилмоқда.

"Пахтакор" клуби коронавирус аниқланган 5 футболчисини изоляция қилиб, барча тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаган ҳолда тиббий назоратда ушлаб турибди. "Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин машғулотлар ўтказмаяпти ва ҳозирда жамоанинг бошқа аъзолари ва ходимларининг қўшимча тест натижаларини кутмоқда.

Гарчи сайтимизга айнан кимлар коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотлар борлигига қарамасдан исмларни ошкор қилмасликни лозим топдик.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 10-тур доирасида "Пахтакор" тақвимга кўра Қўқонга сафар қилиши ва 23 июль куни "Қўқон-1912"га қарши баҳсда майдонга тушиши лозим. Лекин катта эҳтимол билан бўлажак ўйин қолдирилиши мумкин.

Умуман Суперлиганинг 10-тур ўйинлари ўз вақтида ўтиши катта сўроқ остида турибди. Чунки "Пахтакор" жамоаси билан ўтган тур ўйнаган АГМК клуби вакиллари ҳам эндиликда коронавирусга тест топширишларига ва тиббий текширувдан ўтишларига тўғри келади.

Бу эса тақвимдаги 22 июль куни ўтказилиши керак бўлган АГМК - "Локомотив" ўйинини ҳам кечиктириши мумкин.

Бунга қадар тур олдидан Суперлига жамоаси "Сурхон"нинг 2 футболчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди. Ўтган турда эса "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйини олдидан "қалдирғочлар" ҳимоячиси Ислом Қобиловда коронавирус аниқлангани туфайли номаълум муддатга қолдирилганди.

"Пахтакор" жамоасининг коронавирусга чалинган аъзолари, "Сурхон" футболчилари ва бошқа мазкур инфекция билан оғриган беморларга соғлик тилаб, тезда шифо топишларига тилакдошмиз.

Рейтинг: -70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика