RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари Новости

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Сарвар Каримов ("Бунёдкор").

"Бунёдкор" бу тур Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи гол ўтказган бўлса ҳам "қалдирғочлар" посбони Сарвар Каримов шу куни жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Агар Каримовнинг сейвлари бўлмаганида "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Шу боис Сарвар Каримов турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Тимур Кападзе ("Олимпик").


Дастлабки 3та турда 100 фоизли натижага эришган "Нефтчи" "Олимпик"ни ҳам осонгина мағлуб этиши кутилганди. Аммо Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шу куни Фарғона клубига қарши муносиб ўйин намойиш этди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини ҳам уришга эришди. "Олимпик"нинг мавсумдаги илк ғалабаси чемпионлик учун курашаётган мусобақа пешқадами устидан қўлга киритилди. Шу тариқа, Кападзе 4-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Дониёр Абдуманнопов ("Пахтакор").


"Пахтакор" мазкур тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Дониёр Абдуманнопов ўзи ривожлантирган чиройли ҳужумни чиройли гол билан якунлади. Айнан мана шу гол 4-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ





"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Сўғдиёна").


"Сўғдиёна" сўнгги бор Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этганида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳали туғилмаган эди. 1995 йилдан буён Жиззах клуби сафарда "шерлар"ни мағлуб этганди. Аммо Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" сафарда амалдаги чемпионни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу куни Шоҳруҳ мезбонлар дарвозасига бир йўла учта гол уришга муваффақ бўлди. Фаолиятида илк бор хет-трикни расмийлаштирган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 4-турининг энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш лозимки, Абдураҳмонов бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасида хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди. 2011 йилдан буён илк бор "Сўғдиёна" футболчиси Ўзбекистон чемпионатида хет-трикка эришди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика