RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  0 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   9 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  13 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  48 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  25 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  7 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  38 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0

"Пахтакор"да Войнескининг имзоси йўқми? Арвеладзе давридаги жамоа кучли эди. "Аҳал"нинг дурангги нимага ишора?" - Мутахассис фикри Новости

"Пахтакор"да Войнескининг имзоси йўқми? Арвеладзе давридаги жамоа кучли эди. "Аҳал"нинг дурангги нимага ишора?" - Мутахассис фикри

"Пахтакор"нинг ОЧЛда "Сепахон"дан учралган мағлубияти бугунги куннинг муҳокама марказида бўлди.

Дарҳақиқат, халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоадан бундай ўйин ва натижа барчанинг дилини ҳира қилгани шубҳасиз. "Шерлар"нинг фақат бир таймлик ғалабаси кимга ҳам керак? Футбол 90 дақиқа ўйналади ва буни кеча "Сепахон" ортиғи билан исботлаб қўйди. Бу биз билган "Пахтакор"ми? Таркибдаги футболчиларнинг даражаси билан қандай қилиб бундай ўйин кўрсатиш мумкин? Очиғи бугунги "Пахтакор" сўнгги 3 йилдаги энг кучсизи мен учун. Бу кечаги ўйиндан кейинги хулосаларим. Навбат мутахассисга. Камолиддин Мурзоев бу борадаги дастлабки фикрларини билдирди. 


- "Пахтакор" биз кутган ва истаган натижани кўрсата олмади. Ўйин борасида ҳам шундай. Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилди. Одатда бундай паллада маҳаллий футболчилардан ташқари, легионерларнинг ҳам маҳорати катта саҳнага чиқиши керак. Уларнинг ўрни катта бўлади. Жорий мавсум жамоага олиб келинган легионерлардан клуб раҳбарларининг ҳам кўнгли тўлмаган бўлиши мумкин. Бир неча йиллардан бери кўряпмизки, ОЧЛда легионерлар кўп нарсани ҳал қилмоқда.

Пахтакор

Драган Черан - 28'

Лига чемпионов АФК. Группа D . Тур 1

07/04/2022, 23:15

3
:
1
Завершен

Сепахан

Shahriar Moghanlou - 49', Shahriar Moghanlou - 55', Mohammad Reza Hosseini - 70'

45'
90'
28'  Драган Черан
28'  Ходжимат Эркинов
64'  Kamen Hadzhiev
65'  Ikrom Alibaev (Sardor Rashidov)
76'  Азизбек Тургунбаев (Mirzhakhon Mirakhmadov)
88'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
25'  Shahriar Moghanlou
33'  Soroush Rafiei
34'  Мохаммед Карими
49'  Shahriar Moghanlou
49'  Farshad Ahmadzadeh
55'  Shahriar Moghanlou
55'  Mohammad Nejadmahdi
70'  Mohammad Reza Hosseini
70'  Даниал Эсмаилифар
76'  Soroush Rafiei (Masoud Rigi)
87'  Саджад Шахбаззаде (Milad Jahani)
87'  Farshad Ahmadzadeh (Jalalaldin Ali Mohammadi)
90'  Mohammad Reza Hosseini (Reza Mirzaei)

Очиғини айтиш керакки, "Пахтакор"нинг икки марказий ҳимоячилари иккинчи бўлимда ўзларини йўқотиб қўйишди, дея оламиз. Чунки голларга эътибор берар эканмиз, мудофаа чизиғи вакиллари эътиборни йўқотиб қўйшган, рақибга нисбатан жуда секин ҳаракат қилишган. Мазкур фикримизга мутахассисимиз ҳам қўшилган ҳолда ҳимоя ҳақидаги фикрларини билдирди.


- Марказий ҳимояда катта ва қўпол хатоларга йўл қўйилди. Юқорида ҳам айтиб ўтганингиздек, легионер ҳимоячилар кутилганидек ўйин кўрсатгани йўқ. Ўйлайманки, Славче Войнески кейинги турга қадар бу муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилади.

Ташқаридан қараганда кечаги баҳсда ҳеч қандай мураббий имзоси кўзга ташланмаганини пайқаш қийин эмас. Майдонда футболчиларнинг ўзаро тушуниши, ҳимоядан ҳужумга ўтиш, комбинациялар ҳосил қилиш деярли ўхшагани йўқ. "Сепахон" футболчилари ўйин давомида "Пахтакор" жамоасини жарима майдончасигача етиб келишига йўл қўйишмади. Мураббий имзоси ўзи нима? 


- Мураббий имзоси айтарли даражада кўринмади. Дейлик Шота Арвеладзе даврида бошқа "Пахтакор" кўрганмиз, жамоа ҳар томонлама кучли эди, дея оламан. Футболчилар мураббийнинг нима истаётганини тушунарди. Кеча улар қўлидан келганча, маҳоратидан келиб чиқиб ўйин давомида нимадир қилишга ҳаракат қилишди. Рўза ҳақида фикр билдиришда эҳтиёткорлик зарур, деб биламан. Тўғри бундай паллада футболчиларга қийин. Бу бизнинг рамазон ойидаги бурчимиз. Қолаверса, ҳар бир футболчи буни ўзи ҳал қилади. Инсон организими ҳамма нарсага кўникади. Фақат тўғри тайёрлашни билиш керак, холос. 

Туркманистоннинг "Аҳал" жамоаси кеча БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан дуранг ўйнади. Бу қайсидир маънода бизга огоҳлик қўнғироғи бўлиши лозим. Тожикистон клуби ўтган мавсумда гуруҳдан чиқишни уддасидан чиқди. "Истиқлол" Осиё гранди "Ал Ҳилол"ни ютаётган экан, бизнинг футболимиз, тизимимиз чиндан ҳам пастга қараб шўнғимоқда. Камолиддин Мурзоев мазкур жиҳатга қуйидагича ёндашди. 


- Фикримча, "Шабаб Ал Аҳли" клуби кеча қўшниларимизни менисмасдан, ёки осон ютишни ўйлади. Қирғиз Республикаси, Туркманистон, Тожикистон клубларида ўсиш кузатилмоқда. Бунга нормал қараб, ишлашда давом этишимиз керак. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билиб олган. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика