RU

Последние новости

19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  1 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  2 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  23

"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев Новости

"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев

Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Пахтакор" клубига қўшилган тажрибали футболчи Абдулла Абдуллаев кеча Championat.asia сайтига интервью берди.

"17 июлдан "Пахтакор" билан иккинчи даврага тайёргарлик кўришни бошлагандик. 2 маҳал машғулотлар олиб бордик, ўртоқлик ўйинларида қатнашдик. Бош мураббий иккинчи даврада қандай услубда ўйнашимизни тушунтирди. 

Жамоага мослашиб кетишга келсак, бу йигитлар билан болаликдан бирга ўйнаганмиз. Қийин бўлмади, илиқ кутиб олишди. Жамоадошларимга ва раҳбариятга ишонч учун раҳмат айтмоқчиман. Мақсадимиз – "Пахтакор"ни чемпионлик йўлига қайтариш. Ўйлайманки, ҳамма буни тушуниб турибди. Янги қўшилган футболчилар ҳам буни ҳис қилган ҳолда ижобий натижа учун бор кучимизни сарфлаймиз", – деди Абдуллаев. 



- БААдаги жамоангиз "Хорфаккан"дан кетганингиздан кейин бошқа таклифлар ҳам бўлгани аниқ. Нега айнан "Пахтакор"га ўтишга қарор қилдингиз?

- Яхши савол бердингиз. Аввало, менга таклиф билан чиққан барча жамоаларга раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор" танловига келсак, бу борада отам билан маслаҳатлашдим ва бу ҳақда кўп ўйладик. Ўйлайманки, Худо хоҳласа, бу қарор ўзини оқлайди. Ўзимни устимдан ишлашлан тўхтамай, боримни беришга ва мураббийлардан янги жиҳатларни ўрганишга ҳаракат қиламан. 

"Пахтакор"да доим рақобат бўлган ва бу ерда ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Ўйлашимча, ўсиш бўлади. Биринчи мақсадим – янги даражага кўтарилиш. 

- "Пахтакор" жамоаси ўтган йилги чемпионликдан сўнг катта ўзгаришлар қилди. Таркибни ёшартирди ва жамоа ривожланиш йўлини танлади. Ҳозир жамоа асосан ёшлардан иборат ва тажрибали футболчилар кам. Шу каби жиҳатлардан чўчимадингизми? 

- "Пахтакор"га ким келишидан ва бу ерда ким ўйнашидан қатъи назар клуб доим чемпион бўлишга уринади. Ҳа, жамоани бир қатор етакчилар тарк этган. Бироқ олдинги таркиб, янги қўшилганлар биргаликда ижобий натижага эришади ва "Пахтакор"ни олдинги даражага қайтаришга кучи етади. 



- Анча йилдан бери ўйнаётган ва легионер сифатида ҳаракат қилган футболчи сифатида Суперлигадаги ҳозирги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Қаерда бўлишимдан қатъи назар миллий чемпионатимизни доим кузатиб бораман, бу менга қизиқ. Айтганингиздек, бу йилги интрига юқори даражада. Олдинги йил ҳам шундай бўлганди. Масалан, "Андижон" – ОКМК (2:3) ўйинини олсак, андижонликлар ўйин давомида юта туриб, якунда ютқазди. Бу дегани интрига 90-дақиқагача сақланиб турибди. Бу албатта терма жамоа учун ҳам фойда бўлади. 

- Терма жамоа яқинда ЖЧ саралашидаги юришини бошлайди. Рақиблар – Эро, БАА, Қатар, Қирғиз Республикаси ва КХДР. Ушбу 3-босқич ҳақида гапириб ўтсангиз, қуръа ҳақида қандай фикрдасиз? КХДР билан меҳмондаги ўйин бўйича муаммолар учраши мумкин...

- Ўйлайманки, бу босқичда ҳамма буни ҳис қилган ҳолда тўп тепади. Бугунги кунда барча жамоалар ҳимояланиш ва ҳужум қилишни билади. Терма жамоамиз ҳеч кимдан қўрқмайди. Ҳаммани ҳурмат қилган ҳолда олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз. Худо хоҳласа, ижобий натижага эришамиз. 



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика