RU

Последние новости

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

"Пахтакор" янги футболчилари билан тўлиқ машғулот ўтказди (ФОТО) Новости

"Пахтакор" янги футболчилари билан тўлиқ машғулот ўтказди (ФОТО)

Теги :  Пахтакор
Кеча "Пахтакор" клуби жамоага янги таклиф этилган 5 нафар футболчи билан расман шартнома имзолади ҳамда уларни кенг оммага таништирди.


Шота Арвеладзе кеча қўл остидаги мавжуд футболчиларнинг деярли барчаси билан тўлиқ тартибда машғулот ўтказди.

Янгилардан фақатгина Забиҳилло Ўринбоевга қисқа таътил берилгани боис, "шерлар"нинг янги ҳужумчиси машғулотларда иштирок этмади. Қолган барча футболчилар жамоа билан биргаликда шуғулланишди.

Жароҳатини даволаётган Станислав Андреев, Жамшид Болтабоев ва Жавоҳир Соҳибов бундан мустасно. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Қатарда ўтган турнирда қатнашган уч нафар футболчилар ҳам ҳали жамоага қўшилишгани йўқ.

Машғулотлар анча кўтаринки руҳда ўтди. Дастлаб одатдагидек Ласло Ямбор футболчилар билан жисмоний машқлар билан уларни "қизитди". Кейинчалик эса Шота Арвеладзе футболчиларни тўп билан ишлаш маҳоратини оширишга эътибор қаратди.

Дарвозабонлар мураббийи Иброҳим Йилмаз эса уч нафар кипер билан алоҳида тартибда шуғулланди. "Пахтакор"нинг янги аъзоси Элдорбек Суюнов ўзининг янги мураббийи Йилмаз қўл остида биринчи марта шуғулланди.

Кейинчалик футболчилар яқин масофадан дарвозаларга зарба бериш борасида ишлашди. Шота Арвеладзега яхши таассурот қолдириш учун машғулотда қатнашаётган 26 нафар футболчининг барчаси бирдек тер тўкмоқда.

Марко Симич ва Жасур Ҳакимов машғулот давомида оёқ пайларини чўзиб олишгани туфайли майдонни бошқа жамоадошларига нисбатан бироз эрта тарк этишди.

Ласло Ямбор эса чигалёзди машқларидан сўнг жароҳатидан фориғ бўлаётган Жамшид Искандеров билан якка тартибда шуғулланди.

Машғулотнинг сўнгги қисмида жамоалар иккига бўлинган ҳолда ўйнашди. Бунда Шота Арвеладзе жамоа ҳужумда рақибга нисбатан қай тарзда прессинг қўллаши кераклигини футболчиларга алоҳида тушунтирди ва шунинг устида ишланди. Бир жамоа ҳимоядан ҳужумга ўтаётганида уларга нисбатан прессинг қўллаш машқ қилинди. Шу тариқа икки соат давом этган машғулот тугади.

Қуйида машғулотлардан олинган суратларни ҳавола этамиз:

Фото: Толибжон Қосимов

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика