RU

Последние новости

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  0 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  2 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  7 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

"Навбаҳор" ҳеч кимга ютқазмаяпти, аммо... Новости

"Навбаҳор" ҳеч кимга ютқазмаяпти, аммо...

Coca-Cola Суперлига 17-турининг марказий учрашуви ниҳоясига етди.

Навбахор

Джамшид Искандеров - 47'

Суперлига. Тур 17

28/08/2022, 19:00

1
:
1
Завершен

Пахтакор

Хожиакбар Алижонов - 52'

45'
90'
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
47'  Джамшид Искандеров
80'  Жамшид Болтабаев
87'  Асадбек Собиржанов (Мирлан Мурзаев)
87'  Джамшид Искандеров (Азим Ахмедов)
52'  Хожиакбар Алижонов
66'  Азизбек Тургунбаев (Достонбек Хамдамов)
70'  Илья Мартинович (Аббосбек Файзуллаев)
76'  Шахзод Азмиддинов
90'  Драган Черан (Мухаммадали Уринбоев)

"Шерлар" "лочинлар"га енгилмаяпти

Кечагисини ҳам қўшсак, "Навбаҳор" кетма-кет 10-ўйинда ҳам "Пахтакор"ни енга олмади. Наманган клуби ўзаро учрашувларда сўнгги бор 2018 йилда зафар қучган эди. Илҳом Мўминжонов кетганидан кейин ҳеч қайси мураббий пойтахт грандини мағлуб қилолмаяпти. 


10 ўйиннинг 4 таси "шерлар" фойдасига ҳал бўлган (6 дуранг).

"Навбаҳор" ҳеч кимга ютқазмаяпти

Самвел Бабаян шогирдларининг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси 12 та ўйинга етди. Бу чемпионатдаги энг яхши натида ҳисобланади (2-ўриндаги "Олимпик" футболчиларининг кураги 7 турдан бери ерга теггани йўқ).


"Навбаҳор" сўнгги бор апрель ойида "Сўғдиёна"га енгилган эди.

Голлар

Иккала жамоа чемпионат тарихида энг кўп тўқнашганини биласиз (64 марта). Жамшид Искандаров кеча "лочинлар"нинг "Пахтакор" дарвозасига урилган 49-голига муаллифлик қилди. Алижоновнинг зарбаси эса пойтахт клубининг 105-жавобига айланди.   


Жамшид собиқ жамоаси мухлисларини 1-марта ранжитган бўлса, Ҳожиакбар "Пахтакор" либосидаги 4-голини урди.

"Навбаҳор"да йўқотиш

"Пахтакор" билан ўйинда мезбонлар вакили Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди. Бу ярим ҳимоячи учун мавсумдаги 4-сариқ карточка ҳисобланади (ПФЛ маълумоти). Шу туфайли Болтабоев "Сўғдиёна"га қарши кейинги тур доирасидаги муҳим ўйинини ўтказиб юборади. У кубок чорак финалида майдонга тушиши мумкин (бунақа дисквалификация фақат Суперлигага таъсир қилади). 

Мухлислар ташрифи

"Марказий" стадионга ўйинни томоша қилиш учун 16 950 нафар томошабин келди. Мавсумдаги энг яхши натижа Наманганга "Бунёдкор" келганида ўрнатилган эди — 26 минг (албатта, ўша учрашувга кириш мутлақо текин бўлганини унутмаслик керак). Аммо "Насаф"га қарши очилиш ўйинида ҳам чипталар 50 ва 100 минг сўмдан сотилганига қарамай, аренага деярли 20 минг томошабин келганди. 

2021 йилда ҳам "Навбаҳор" — "Насаф" ўйини "Пахтакор" билан тўқнашувга нисбатан кўпроқ мухлис тўплаган.

Мусобақа жадвали

Иккала жамоа ҳам натижадан қониқмади. Энди "Навбаҳор" 3, "Пахтакор" 4-ўринга тушиб қолиши мумкин. Бунинг учун "Насаф" бугун "Локомотив"ни, "Сўғдиёна" "Олимпик"ни ютиши керак. Агар Улуғбек Бақоев шогирдлари "олимпиячилар" билан бирга "Нефтчи"ни ҳам мағлуб қилса, якка пешқадамга айланиб олади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +17   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика