RU

Последние новости

10:45Моттанинг ўрнига «Ювентус»ни бошқаришга асосий номзод маълум  0 10:06Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:03«Реал Мадрид» ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  1 08:32Европа лигаси. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:20КОНКАКАФ. "Интер Майами" сафарда "Кавальер"ни мағлуб этди, Месси 92-дақиқада гол урди  7 07:58«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?  2 07:25Суперлига. Бугун 2-тур баҳсларига старт берилади  1 03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  4 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  12 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  8 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  15 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  4 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4

"Пахтакор" ва «UCELL»: ҳамкорликнинг янги уфқлари Новости

"Пахтакор" ва «UCELL»: ҳамкорликнинг янги уфқлари

"Пахтакор" ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва матбуот бўлими раҳбари Нодир Абдуқодиров FM-102.7 "Водий Садоси" радиосида эфирга чиқишни бошлаган “UCELL тўлқинларида” дастури меҳмони бўлдилар.
Ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари FM -102.7 "Водий Садоси" радиосида “UCELL тўлқинларида” дастури эфир юзини кўрмоқда. "Пахтакор" клуб ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва клубимиз матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров мазкур дастурнинг спорт оламига мансуб биринчи меҳмонлари бўлдилар. Хужумчимиз суҳбат давомида ўз клуби ва олимпия терма жамоасидаги фаолияти хақида маълумотлар берди. Дастур бошловчилари Рустам Худойберганов ва Саша Демидовалар меҳмонларнинг жаҳон чемпионати-2014 тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдилар. Суҳбат жуда самимий кечди десак, муболаға бўлмайди. Радиостанция тингловчилари СМС орқали футболчимизга ўз саволлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди. Темур Ҳакимов томонидан энг яхши савол эгаси деб топилган инсон ташкилотчилар томонидан эсдалик совғаси соҳибига айланди.

Таъкидлаш лозим, “Водий Садоси” радиостанцияси ва «UCELL» мобил алоқа оператори "Пахтакор" футбол клуби ҳамкорлари ҳисобланиб, клубимиз томонидан ўтказилаётган кўплаб тадбирларда иштирок этиб келишмоқда. Бундай тадбирлардан бири "Соғлом бола йили" муносабати билан ўтказилаётган “Омадли мухлис” ижтимоий акциясидир. "Пахтакор"нинг кўплаб мухлислари бу акция иштирокчиси ва ғолибига айланиб бизнинг клубимиз ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган совғалар эгасига айландилар.

Ўз навбатида биз самимий ва қизиқарли суҳбат ташкил қилган "Водий садоси" радиоси ижодий жамоасига миннатдорчилик изҳор қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика