"Пахтакор" Суарес ва Кавани билан музокаралар олиб борганми?
25 ноя 2023 16:13
Новости
"Пахтакор" Суарес ва Кавани билан музокаралар олиб борганми?
Ўйиндан кейинги матбуот анжумани вақтида журналист "Пахтакор" устози Максим Шацкихга жамоа Луис Суарес билан боғланганми ёки йўқлиги ҳақида сўради. Мураббийнинг айтишича, "шерлар" машҳур ҳужумчилар Суарес ва Кавани билан трансфер масаласида боғланган.
- Топ-даражадаги футболчини жамоада кўришимиз мумкинми? "Пахтакор" Луис Суаресга алоқага чиққан деган гаплар тарқалган эди...
- Ҳа, у билан гаплашдик. Кавани билан ҳам музокара олиб бордик. Лекин бир нарсани тушунинглар, кўпгина яхши футболчиларнинг Ўзбекистонга келиши қийин масала. Юлдуз футболчини олиб келиш муаммо эмас, аммо уни таъминлаш керак. Топ-футболчининг ёнида унинг даражасига тенг жамоадошлари бўлиши керак. Масалан, Месси жамоадошларисиз ҳам бемалол ўйнай олади. Қолганлар эса ундай эмас. "Пахтакор" топ-футболчини Ўзбекистонга бемалол олиб кела олади, аммо бунга тўсқинлик қиладиган бир нечта муаммолар бор. Юлдуз футболчи топ-даражадаги шароит бўлишини истайди.
Ушбу ҳавола орқали матбуот анжуманидаги савол-жавобларни тўлиқ ўқиб чиқишингиз мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии