"Пахтакор" стадионига рекорд даражада кўп томошабин келди
14 ноя 2017 16:37
Новости
"Пахтакор" стадионига рекорд даражада кўп томошабин келди
Олий лиганинг 28-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Олмалиқ"дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Ўша учрашувни "Пахтакор" стадионида 11067 нафар ишқибоз кузатди. Бу кўрсаткич жамоамизнинг жорий мавсумда уй ўйинлари учун рекорд натижа ҳисобланади. Аввалги беллашувларда бунча кўп миқдорда мухлис кузатилмаганди.
Ушбу мавсумда стадионимизга ўртача ташриф 4207 нафарни ташкил қилди. Бу кўрсаткич борасида "Пахтакор" олий лигада 6-натижани қайд этган бўлиб, клубимизни "Бухоро", "Навбаҳор", "Динамо", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" жамоалари ортда қолдиришган.

Маълумот учун, 2017 йилги мавсум рекорди "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувида қайд этилганди - 20220.
Энг кам мухлис эса "Обод" - "Локомотив" учрашувига келди - 117. Бу йил "Пахтакор" иштирокидаги ўйинга энг кўп томошабин Бухорода келган - 18138.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии