RU

Последние новости

10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  1 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  44 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60

"Пахтакор" - СССР 4:4. Афсоналар ўйинида дўстона дуранг Новости

"Пахтакор" - СССР 4:4. Афсоналар ўйинида дўстона дуранг

"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган бадиий дастур ва ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан аввал 1979 йил 11 август куни авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган футболчилар хотирасига бағишлаб бадиий дастур намойиш этилди. Унда жамоа аъзоларини ёдга оладиган чиқишлар ва қўшиқлар ижро этилди. "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига атаб ишланган турли видеороликлар намойиш этиб турилди.

Учрашувда эса стадионга ташриф буюрган ишқибозлар яқин ўтмишдаги футбол афсоналарининг ажойиб ҳаракатларидан баҳра олишди. Катта ёшдаги мухлислар ўйин давомида мириқиб ўзларининг суюклиларини яна қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлишди. Ҳар икки жамоа аъзолари маҳоратлари ҳалигача юқори эканини кўрсатишга интилишди. Беллашув дўстона 4:4 ҳисобида якунланди. "Пахтакор"дан Азамат Абдураимов, собиқ СССРдан Игорь Беланов хет-трикка эришди. Равшан Бозоров ва Дмитрий Кузнецов ҳисобига эса биттадан гол ёзилди.

Ўзининг охиригача курашиши, садоқати, интилиши билан ишқбозлар қалбига йўл топган "Пахтакор-79" жамоаси хотирасини ҳар доим ёдга оламиз. Академиямизда таҳсил олаётган болаларга шонли жамоага муносиб авлод бўлиб вояга етиши тўғрисида доим таъкидланади.

"Пахтакор-79" ҳамиша ёдимизда ва қалбимизда. Улар билан фахрланамиз!

"ПАХТАКОР" - СОБИҚ СССР ТЕРМА ЖАМОАСИ - 4:4 (3:2)
11 август. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
Б.Ҳайдаров, К.Смирнов, Б.Тоғаев, Ш.Пўлатов.
"Пахтакор" (умумий таркиб): Алексей Рошин, Мурод Алиев, Денис Иванков, Фарҳод Магомедов, Маҳмуд Собиров, Ислом Аҳмедов, Нўъмон Ҳасанов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Жасур Абдураимов, Илҳом Шарипов, Жаъфар Ирисметов, Равшан Бозоров, Нўъмон Нурматов, Олег Собиров, Александр Хвостунов, Сергей Лебедев, Ойбек Усмонхўжаев, Бахтиёр Ашурматов, Фурқат Эсонбоев, Павел Бугало, Сергей Лушан, Қайрат Ўтабоев, Собир Ходиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Гоча Ткебучава, Миржалол Қосимов, Нуриддин Амриев, Юрий Курбико.

Собиқ СССР терма жамоаси: Отар Габелия, Куралбек Ордабаев, Руслан Нигматуллин, Владимир Ғуломҳайдаров, Владимир Бессонов, Алексей Михайличенко, Александр Заваров, Вагиз Хидиятуллин, Валерий Кечинов, Валерий Шмаров, Дмитрий Кузнецов, Руслан Мамедов, Александр Мирзоян, Андрей Еманов, Андрей Пятницкий, Владимир Гуцаев, Александр Чивадзе, Андрей Канчельскис, Василис Хадзипанагис, Евгений Яровенко, Андрей Фёдоров.

Голлар: Азамат Абдураимов 8, 26, 50-пен, Бозоров 17 - Беланов 27, 51, 54, Кузнецов 28.



Тез орада сайтимизда ушбу ўйиндан тўлиқ фотогалерея тақдим этилади.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика