RU

Последние новости

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

"Пахтакор": Рақибимиз - "Ал Ҳилол" Новости

"Пахтакор": Рақибимиз - "Ал Ҳилол"

ОЧЛнинг 1-туридаги рақибимиз "Ал Ҳилол" тўғрисида маълумотларни тақдим этамиз.

Минтақамизда энг кучли таркиблардан бирига эга бўлган риёдликлар билан беллашув катта қизиқиш уйғотса ажаб эмас. Чунки “Ҳилол” Осиёдаги энг машҳур жамоалардан бири саналади.

“АЛ ҲИЛОЛ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Ташкил топган йили: 1957
Лақаби:
“Босс”, “кўк қанотлар”
Стадиони: “Шаҳзода Файсал Бин Фаҳд”, 67 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Абдулраҳмон Бин Мусаъад
Бош мураббийи: Гиоргос Донис (Греция)

Жамоа ютуқлари: 13 карра Саудия Арабистони чемпиони (1977, 1979, 1985, 1986, 1988, 1990, 1996, 1998, 2002, 2005, 2008, 2010, 2011), 7 бор Саудия Қироли Кубоги соҳиби (1961, 1964, 1980, 1982, 1984, 1989, 2015), 12 марта Саудия Шаҳзода Кубоги соҳиби (1964, 1995, 2000, 2003, 2005, 2006, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013), 8 карра Саудия ФФ Кубоги эгаси (1987, 1990, 1993, 1996, 2000, 2005, 2006, 2014), Осиё клублари чемпионати ғолиби (1991, 2000), Осиё Кубок эгалари кубоги ғолиби (1997, 2002), Осиё Суперкубоги соҳиби (1997, 2000), Араб Кўрфази клублари чемпионати ғолиби (1986, 1998), Араб Чемпионлар лигаси ғолиби (1994, 1995).

1957 йил ташкил этилган жамоа шу пайтгача жами 56 бор турли мусобақаларда ғолиблик нашидасини сурган. ОЧЛнинг эски формати саналган Осиё клублари чемпионатида ҳам 2 марта зафар қучган. “Ал Ҳилол” Осиёнинг ўтган асрдаги энг яхши жамоаси деб тан олинган.

Жамоа сафида миллий терма жамоага номзодлар ва 4 нафар легионер бор. Кореялик Квак Тай Хви ва бразилиялик Дигао ҳимояда тўп тепади. Бразилиялик Карлос Эдуардо ва Аилтон жамоа ҳужумларини ташкил қилишга масъул. Бу легионерларнинг барчаси юқори савияда ўйин кўрсатади.

Эдуардо, Аилтон ва Шалҳуб техник имконият ва дриблинглар орқали рақибга бемалол хавф солиб, 2-3 футболчини ортда қолдиришади. Ҳужумкор футболчилар ушбу жамоанинг асосий кучи саналади. “Ал Ҳилол” маркетинг борасида жуда яхши натижаларга эга. Турли шартномалар орқали жамоа ҳар йили ўнлаб миллион долларга тенг маблағни ўзи ишлаб топади. Яна трансляция, ҳомийлик битимлари ва чипталар сотувидан ҳам жамоа анча катта маблағга эга бўлади.

Жорий мавсумда “Ҳилол” чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Жамоа таъқибчиси “Аҳли”ни бир очкога ортда қолдирмоқда. Жамоа бош мураббийи грек Гиоргос Донис ўтган мавсумда икки, жорий мавсумда бир кубокда зафар қучишни уддалади. Энди унинг олдида чемпионат ва Чемпионлар лигасида зафар қучиш вазифаси турибди. Жамоа ҳар йили ОЧЛда бош совринга эга чиқиш вазифасини олдига мақсад қилиб қўяди. Легионерлардан ташқари Қаҳтони, Шалҳуб, Карири, Шаҳрони ва Шамрони ҳам юқори савияда ўйин намойиш қилади.

Гиоргос ДОНИС
Туғилган санаси:
22.10.1969
Туғилган жойи: Франкфурт, Германия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1990-1991 “Жианнина” 52 (7), 1991-1996 “Панатинаикос” 107 (31), 1996-1997 “Блекберн” 22 (2), 1997-1998 АЕК 30 (2), 1999 “Шеффилд Юнайтед” 7 (1), 1999-2000 “Хаддерсфильд Таун” 21 (0), 2000-2001 АЕК 13 (0).

Греция терма жамоасида 24 ўйинда 5 гол урган.

Бошқарган жамоалари: 2002-2004 “Илисиакос”, 2004-2008   АЕЛ, 2008-2009 АЕК, 2009-2012”Атромитос”, 2012-2013   ПАОК, 2013-2015 АПОЭЛ, 2015 йилдан “Ал Ҳилол”да.

Дарвозабонлар

1. Холид Шараҳили
22. Фаҳад Тунайян
30. Муҳаммад Вақид

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Брейк
4. Абдуллоҳ Зори
5. Аҳмад Шараҳили
12. Ёсир Шаҳрони
23. Квак Тай Хви (Жанубий Корея)
26. Дигао (Бразилия)
33. Марвин Ҳайдари
51. Заҳим Фаҳад
70. Муҳаммад Жаҳфали

Ярим ҳимоячилар
3. Карлос Эдуардо (Бразилия)
6. Муҳаммад Қарни
7. Салман Фараж
8. Абдуллоҳ Отайф
10. Муҳаммад Шалҳуб
11. Абдулазиз Давсари
14. Сауд Карири
18. Абдулмажид Саватт
19. Холид Каъаби
24. Наваф Обид
25. Файсал Дарвиш
27. Абдулкарим Қаҳтони
29. Салим Давсари
37. Абдулазиз Шарид

Ҳужумчилар

9. Аилтон (Бразилия)
15. Носир Шамрони
16. Юсуф Салим
20. Ёсир Қаҳтони

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика