RU

Последние новости

14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  2 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  2 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  5 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  40 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0

"Пахтакор" - "Қизилқум": Учрашув рақамлари ва маълумотлар Новости

"Пахтакор" - "Қизилқум": Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Олий лиганинг 2017 йилги мавсумини "Пахтакор" 3 март куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўйин билан бошлайди.

1-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид рақамлар ва маълумотларни келтириб ўтамиз.

Олий лигада жамоалар 34 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 28 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 5 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 91 гол урилиб, 19 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 14тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0. Меҳмондаги сўнгги голини "Қизилқум" 2009 йил киритган.

Олий лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ҳозиргача олий лигада Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 8 беллашувда ўйинни бошқарган. Уларнинг 5тасида жамоамиз зафар қучган бўлса, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Игорь Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Ёшлар таркиблари ўйини 2 март, пайшанба куни 16:00да Қибрайдаги стадионда старт олса, асосий жамоалар тўқнашуви 3 март, жума куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида 2 март кунидан сотувга чиқади ва чипталарни марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика