RU

Последние новости

15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  0 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  2 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   21 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  9

"Пахтакор" - "Насаф" тўқнашуви. Ўйин жиҳатдан энг кучли икки клуб баҳси, тахминий таркиблар Новости

"Пахтакор" - "Насаф" тўқнашуви. Ўйин жиҳатдан энг кучли икки клуб баҳси, тахминий таркиблар

Бугун мамлакатимизда катта футбол мавсумига старт берилади.

Амалдаги чемпион "Пахтакор" кубокнинг амалдаги соҳиби "Насаф"га қарши майдонда саф тортади. Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги мазкур беллашув Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади.

Бугун Яйпанда Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс бўлади

Ўйин жиҳатдан энг кучли икки клуб тўқнашуви

Хабарингиз бор, 12та ўзбек клуби қишки йиғинни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказди. "Championat.asia" сайтидан ҳам икки кишилик таркиб билан клубларимиз машғулотлари ва ўртоқлик ўйинларини ёритиш мақсадида Анталияда бўлиб қайтдик. Икки ҳафталик машғулотлар ва ўйинлардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, айни пайтда ўйин жиҳатидан энг кучли икки клубимиз айнан "Пахтакор" ва "Насаф". Мавсум ана шундай тўқнашув билан бошланиши катта футболни соғиниб қолган ишқибозлар учун айни муддао.

Ҳужумкор ўйин, тўпни назорат қилишга уриниш, кучли ҳимоя, ишончли марказий ярим ҳимоя... Ҳар томонлама бир-бирига муносиб икки жамоа. "Пахтакор" устози Славче Войнески Анталиядаги сўнгги ўртоқлик баҳсида Киевнинг "Динамо"сига қарши бугун ўйнай олмайдиган Шерзод Аъзамовни умуман туширмади. Ваҳоланки, 32 ёшли ҳимоячида жароҳат йўқ эди. Шунчаки, назаримда ўша куни мураббий Суперкубокда тушадиган таркибни қисман текшириб олди. Тахминий таркиблар борасида бироз пастроқда тўхталаман. Соврин учун кечадиган тўқнашув олдидан ўтказилган охирги баҳсда пойтахтликлар жуда яхши таассурот қолдиришди. Украина чемпионларига тинчлик бермаслик осон иш эмас ҳар ҳолда. Ўша куни "Пахтакор" киевликлардан устун эди, улардан кўпроқ ҳужумлар уюштирди, ўйинни ҳам назорат қилди. Фақат жамоа устунликни ҳисобда акс эттира олмади. Мана шу учрашувга биргина ҳолат билан тариф бериб кетишни маъқул топдим. "Динамо" устози Мирча Луческу 1-бўлимни трибунада ўтириб кузатди, майдон четида эса унинг шогирдларига ёрдамчиси Олег Гусев кўрсатма бериб турди. 2-бўлимда ҳам руминиялик мутахассис аввалига трибунага чиқиб кетди. Тахминан 15 дақиқадан кейин эса пастга тушиб ўзи кўрсатмалар беришга мажбур бўлди. Яъни, "Пахтакор" кучли рақибни қийин аҳволга солиб қўя бошлагани бош мураббийни трибунадан пастга тушишга мажбур қила олди. О.Гусев учрашувдан кейин "Динамо" матбуот хизматига берган интервьюсида биз Анталиядаги йиғинда ҳали бундай рақибга дуч келмагандик деб гапини бошлаганиёқ ўша куни Войнески шогирдларининг қандай ўйнашганига исбот бўла олади. Тбилисининг "Динамо"сига қарши омадсиз ўйиндан кейин "шерлар" киевликларга қарши топ ўйин ўтказишди ва Суперкубокка аъло кайфиятда етиб келишди.


"Насаф" эса Анталиядаги сўнгги ўртоқлик ўйинини Қозоғистоннинг "Атирау" клубига қарши ўтказди. Войнескидан фарқли ўлароқ Рўзиқул Бердиев охирги ўйинида энг кучли таркибини туширмади. Сабаби, асосий ўйинчилар бир кун олдин Украинанинг "Ворскла" жамоасига қарши ўйнашганди. "Атирау" билан баҳсда эса "аждарлар" тўлиқ устунлик қилишди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишди - 4:1. Шу куни Ойбек Бозоров умуман бошқа даражадаги ўйин намойиш этиб берди. Ойбек айни пайтда "Насаф" футболчилари орасида энг яхши формада бўлиб тургани ва унинг йўқлиги жамоа учун катта йўқотиш. Туркиядаги ўйинларда Бозоров "ёндирди". У ўйинга чанқоқ, кўзлари чақнамоқда. Бозоров сафга қайтадиган 2-турда "Насаф"нинг рақибига анча қийин бўлади.

"Насаф" асосий таркиб билан ўйинни бошлаган учрашувларда жуда яхши таассурот қолдирди. Йиғин доирасида Россиянинг "Волгарь" клубига қарши кучли шамол ва ёмғир остида ўтган беллашувда аввалига ёшроқ футболчилар билан ҳаракатланилди. Қаршиликлар 0:1 ҳисобида ютқазиб турган пайт Бердиев 2-бўлимнинг ярми ортда қолганда асосий таркиб ўйинчиларининг деярли ҳаммасини майдонга туширди. Уёғига эса "Насаф" рақибни "босиб ташлади". Ҳусайн Норчаевнинг дубли жамоага иродали ғалабани тақдим этганди. Муҳими, иккита гол ва иродали ғалабада эмас. Муҳими, айнан асосий таркиб футболчилари тушгандан сўнг "Насаф" рақибни кўзини очирмаганида. "Ворскла"га қарши ҳам асосий таркиб тушди ва жамоа катта устунликка эришди. Фақат бу устунликни улар ҳисобда акс эттира олишмаганди. Буни қарангки, "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам Анталияда асосий таркиби ўйнаган сўнгги баҳсда устунликка эришди, аммо буни ҳисобда акс эттиролмади. Ҳатто, шу жиҳатдан ҳам бир-бирига ўхшаш рақиблар.


Йўқотишларни ортиғи билан тўлдирган "Пахтакор" ва таркибини сақлаб қолган "Насаф"

"Пахтакор"ни Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Достон Ҳамдамов, Аброр Исмоилов, Шерзод Темиров, Боян Матичлар тарк этишди. Унчалик кўп ўйнамаган айрим футболчиларни санаб ўтирмадим. Кетганлар ўрни эса ортиғи билан тўлдирилди. Марказий ҳимояга болгариялик Камен Хаджиев ва украиналик Алексей Ларин олиб келинди. Аброр Исмоилов "Нефтчи"га ижарага берилди. Марказий ярим ҳимояга эса Икром Алибоев келди. Топ юриш. Достон Ҳамдамов ўрнига Сардор Рашидов билан шартнома имзоланди. Темиров ва Боян Матич ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов ҳамда Оливер Шаркич олиб келинди. Тўғри, охирги 2 баҳсда Войнески Шаркични марказий ҳужумда эмас, ҳужумчи ортида туширди. Бир сўз билан айтганда "шерлар" кетганлар ўрнини ортиғи билан тўлдира олишди.


"Насаф" эса асосий таркибини тўлиқ сақлаб қола олди. Калудерович юртига қайтиб кетди, АбубакирРизо Турдалиев "Олимпик"ка, Шоҳмалик Комилов, Жўрабек Маннонов ҳамда Шокир Йўлдошев "Динамо"га ижарага берилди. Уларнинг ҳеч бири асосий таркибнинг муқим аъзолари эмасди. Жамоага Шароф Мухитдинов қайтди, "Навбаҳор"даги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш бўлган Иван Соловьёв келди ва кеча Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилишига 10 дақиқа қолганда эса босниялик ҳужумчи Семир Смайлагич ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказилди. Демак, асосий таркибни сақлаб қолган ва яна 3 футболчини қўшиб олган "Насаф" ўтган йилгидан кучайди деб айта оламиз.


Тахминий таркиблар

Муаллифнинг фикрича, бугун ҳар иккала мураббий ҳам 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланади.

"Пахтакор" тахминий таркиби: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев, Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Азиз Турғунбоев, Драган Черан.

Славче Войнески "Динамо" (Киев)га қарши ўйинда Черанни марказий ҳужумда Собирхўжаевни эса ҳужумчи ортида туширди. Мақола муаллифининг фикрича, бугун ҳам мутахассис айни шундай йўл тутади. Украина чемпионларига қарши Фарруҳ Сайфиев жароҳат сабаб ўйнамаган ва унинг ўрнида Азиз Турғунбоев чап ҳимояда ҳаракат қилганди. Ҳимояда ўзини кўрсатган Азиз бугун қанот ярим ҳимоясига қайтса керак, Сайфиев эса ўз жойига.


"Насаф" тахминий таркиби: Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич, Иван Соловьёв, Баҳром Абдураҳимов, Суҳроб Нуруллоев, Ҳусайн Норчаев.

"Насаф"да эса ҳужумчи ортида ким тушиши кўпроқ ўйлантирди. Мухитдинов ёки Абдураҳимов? Тажрибадан келиб чиқиб Баҳром вариантида тўхтадим. Бозоровнинг йўқлиги ва рақибдан келиб чиқиб Бердиев бугун уч марказий ҳимоячи билан ҳам ўйнаши мумкин. Лекин, Анталиядаги ўйинларда жамоа кўпроқ 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилганидан келиб чиқиб айнан шу таркибни танладим. Лекин, Бош мураббий Туркия йиғини давомида 3 марказий ҳимоячи билан ҳам ўйнади.


Анталиядаги ўйинлар давомида ҳар иккала жамоа бош мураббийларидан бугунги беллашув ҳақида сўрагандим. Бердиев - "Мавсум боши бўлгани учун ҳар икки жамоа ҳам ўзининг энг яхши формасида бўлмайди ва Суперкубокда натижа учун ўйин бўлади", - деб айтиб ўтганди.

Войнески эса - "Суперкубок мураббийлар учун ҳам, футболчилар учун ҳам жиддий синов бўлиб келган. Битта майдон, битта тўп ва битта соврин. "Насаф"нинг кўплаб ўйинларини кўриб чиқдик ва ғалаба қозониш учун боримизни берамиз", - деб айтиб ўтди.

Бугун катта футбол байрами, юртимиз мавсум старт олади. Ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган тўқнашув. 16:00да имкони борлар Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионига, стадионга бориш имкони бўлмаганлар эса ТВ қаршисида пайдо бўладилар. Бундай ўйинни ўтказиб юборманг. Ҳар икки жамоага ҳам омад тилаб қоламиз!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика