RU

Последние новости

18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  57 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22

"Пахтакор" мухлисларни стадионга чорлайди! Новости

"Пахтакор" мухлисларни стадионга чорлайди!

29 март, шанба куни олий лигада 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" жорий мавсумдаги илк уй ўйинини Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши ўтказади. Юрий Лукин шогирдлари бу йил таркибни анча кучайтиришди ва беллашувнинг кескин ўтишига шубҳа йўқ.

"Пахтакор" футбол клуби ишқибозларга стадионда қулайлик туғдириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жумладан, "Пахтакор" - "Қизилқум" баҳсига ташриф буюриб, турли совғаларни ютиб олишингиз мумкин. Чипталарни харид қилиш билан совринли лотерея иштирокчисига айланасиз. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларда "Пахтакор" тарихи ҳақидаги китоблар, клуб рамзи туширилган шарф ва бошқа атрибуткалар, велосипедлар ютиб олиш имконияти юзага келади. Шунингдек, ўйин давомида стадионда турли салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўлга қўйилади. Стадионда мухлислар учун барча қулайликлар яратилади. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархлари 1000 сўмдан қилиб белгиланган.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви 29 март, шанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 17:00да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика