RU

Последние новости

12:262031 йилги Осиё кубоги мезбони ким бўлади? Сунъий интеллект тахмин қилиб кўрди  2 12:15"Манчестер Сити" мавсум охирида яна бир афсонани йўқотади – Гвардиола Де Брюйнедан кейин инқилобни режалаштирмоқда  0 11:48​Шенснидан ҳавас қиларли натижа!  2 11:20Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди  6 10:55«Арсенал» афсонаси «Рома»ни бошқаришга асосий номзодга айланди  1 10:17АПЛнинг ТОП клублари қизиқиш билдираётган футболчи «Ал Насср»га ўтиши мумкин  0 09:43«Рома» аъзоси А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 09:06Артетага ёзда катта сумма берилади. Жамоа учта футболчини трансфер қилмоқчи  3 08:28ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  9 07:45Суперлига. Бугун воҳа жамоалари водий грандларига қарши баҳс олиб боради  16 02:00Европа лигаси. 4 ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этилди, барчаси жавоб ўйинларига қолди  9 01:40"Барселона" бу борада етакчи  14 01:11Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" қийин ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади  0 00:57Крис Саттон: "Аморимнинг айби йўқ"  6 00:26U-17 Осиё Кубоги. C гуруҳидаги учрашувлар ҳам якунланди  2

"Пахтакор" мухлислар клуби сардори: "Балки бугун йил ўйини" Новости

"Пахтакор" мухлислар клуби сардори: "Балки бугун йил ўйини"

Бугун "Пахтакор" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувга "Пахтакор" мухлислари қандай тайёргарлик кўраяптилар, бу борада мухлислар клуби сардори Илҳом Ёқуббеков билан қисқача суҳбатлашдик.

"Ҳал қилувчи босқичга келганда жамоамиз ўз ўйинини топиб олгани биз мухлисларни хурсанд қилди. Энди шу темпини сақлаб қолишимиз ва 3 йилдан бери эриша олмаётган чемпионлик кубогини қайтаришимиз керак деб ўйлайман. Бошланишига жамоамизнинг ўйини бироз қовушмади. Лекин сўнгги ўйинларни кўриб мазза қилдик", - дейди мухлислар клуби сардори.

- Бу йил аввалгиларига қараганда стадионга келаётган мухлислар сони нисбатан ошди, бу кўпроқ нима билан боғлиқ?
- Тошкентда ҳар доим мухлисларнинг ташрифи билан муаммо бўлиб келган. Лекин бу йил тўғри айтдингиз, 2017-2018 йилга нисбатан анча мухлислар ташрифи ошди. Клуб раҳбарияти имкон қадар уларга шароит яратиб беришга ҳаракат қилаяптилар. Сафар ўйинларида ҳам ёлғизлатиб қўймаяптилар. Имконияти бор мухлис бор, имконияти йўғи бор. Клуб эса уларга ёрдам бераяпти. Олдинлари 2-3 минг нафар мухлис келса қувонаётган эдик. Жорий мавсум 5000 нафар мухлис келиши одатга айланди. Энг муҳими клубга бўлган ишонч қайтди ва бундан унумли фойдаланишимиз керак.

- Эртанги ўйин ҳақида нима дейсиз? (Суҳбат 19 октябрь куни бўлиб ўтган)
- Фақат ғалаба! "Локомотив"ни 6 очкога олдинлаб кетишига йўл қўймаслигимиз керак. Сўнгги иккита ўйиндаги темпни ушлайдиган бўлсак ва "Локо" билан кубок ўйинини ёдга олган ҳолда шу ўйинларимизни намойиш қилсак ғалаба қозонишимизга ишонаман. Лекин рақибни ҳурмат қилишимиз керак, бежизга кетма-кет чемпион бўлмадилар.

- Мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- Ҳар кунгидан кўра бу ўйинда биз жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришимиз керак. 12-ўйинчи деган атама  бежизга айтилмаган ва "Локомотив" билан ўйинда биз ҳам ўз сўзимизни айтишимиз керак.


Ниғмон Нозимов

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика