RU

Последние новости

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  5 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  5 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  2 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  1 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

"Пахтакор" - "Металлург". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Новости

"Пахтакор" - "Металлург". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Олий лиганинг 5-турида "Пахтакор" 7 апрель куни "Металлург"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа чемпионатни яхши бошлай олгани йўқ. Шу сабабли жума кунги беллашувда улар мухлислари қаршисида ўзларини оқлаш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

Ҳозиргача олий лигада жамоалар ўртасида 38 учрашув ўтказилган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 ўйин дуранг билан тугаган, яна шунча беллашувда бекободликлар зафар қучганлар. "Шерлар" рақиб дарвозасига 100 гол уришган бўлса, "Металлург" 31 тўп киритган. Тошкентдаги 19 ўйиннинг 17тасида жамоамиз муваффақиятга эришган, 2 тўқнашув дуранг билан якунланган.

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Жорий мавсум 1-турда у "Қизилқум"га қарши беллашувни бошқарганди.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Расул Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар таркиблари ўйини 6 апрель, пайшанба куни Қибрайда 16:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 7 апрель, жума куни 17:00да "Пахтакор" стадионида старт олади.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика