RU

Последние новости

15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  1 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  2 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  6 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  5 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  26 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  4 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  7 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3

"Пахтакор": Игорь Сергеев БАА клубига ўтди Новости

"Пахтакор": Игорь Сергеев БАА клубига ўтди

"Пахтакор" футбол клуби асосий жамоанинг уч нафар аъзоси билан хайрлашилганини маълум қилади.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов фаолиятини Бекободнинг "Металлург" жамоасида бош мураббий сифатида давом эттиради. "Пахтакор" тизимида узоқ йиллар ишлаб келган Андрей Сергеевичга янги клуби ва ишида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов 2008 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. У олий лигада 178 учрашувда 24 гол уришга эришди. Уч бор мамлакат чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонди.

Ҳужумчи Игорь Сергеев 2009 йил "Пахтакор" таркибига келиб қўшилганди. Шу давр оралиғида 121 беллашувда 64 тўп киритишга эришди. Игорь фаолиятини БААнинг "Ал-Дафра" клубида давом эттирадиган бўлди. Сергеев ҳам уч бор мамлакат чемпионатида олтин медалларга эга чиқди.

2018 йилни янги жамоаларда бошлайдиган Андрей Шипилов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевга "Пахтакор" футбол клуби номидан омад тилаймиз. Уларга ўтган йиллар мобайнида жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Барчаси учун раҳмат!

Рейтинг: -88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика