“Пахтакор” ФК болаларга совғалар улашди
01 июн 2018 14:11
Новости
“Пахтакор” ФК болаларга совғалар улашди
“Пахтакор” футбол клуби бугун халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болалар мактаби ва меҳрибонлик уйларида совғалар улашди.
Дастлаб, клуб футболчилари ва мутасаддилари жисмонан ҳамда ақлан заиф болалар мактабига ташриф буюриб, эсдалик совғалари улашди. Шунингдек, клуб болаларга футбол ўйнашлари учун махсус футбол майдонини совға қилишди. Эндиликда, ушбу мактаб ўқувчилари ҳам ушбу майдонда футбол ўйнашлари ва ўз маҳоратларини ошириб боришлари мумкин бўлади.
“Пахтакор” футбол клуби шунингдек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан ҳам учрашди ҳамда уларга ҳам ўз совғаларини улашди. Байрам тадбирлари бошқа мактаб ва муассасаларда давом этмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии