RU

Последние новости

19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  14 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади Новости

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади

Ўзбекистонда дарвозабонлар етиштириб бериш фабрикасига айланган тажрибали мутахассис Денис Иванков эндиликда "Пахтакор" тизимида фаолият юритади.

Бу ҳақда "Championat.asia" ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Аввалроқ жамоани рестартга тайёрлашда хизмат қилган Иванков музокараларнинг дастлабки босқичида клуб билан келишувга эришмаганди. Бироқ куни кеча "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан музокарани қайта тиклаб, Иванковнинг шартларига розилик билдирган клуб якунда тажрибали мутахассис билан бугун шартнома имзолади.

Келишув йил якунига қадар амал қилади ва декабрда шартнома узайтириш кўриб чиқилади.

Иванковнинг вазифаси клуб тизимидаги барча жамоалар, академиядан тортиб биринчи жамоа дарвозабонлар малакасини оширишдан иборат ва дарвозабонлар мураббийларининг ишини назорат қилади.



Эътиборлиси, "Пахтакор"нинг ҳозирги кундаги ҳар иккала асосий таркиб дарвозабонлари - Суюнов ва Қувватов айнан Денис Иванков шогирдлари саналади. Гарчи асосий жамоада уларни туркиялик мутахассис шуғуллантирса ҳам, эндиликда "Пахтакор"да устоз ва шогирдлар "Машъал" ёки "Насаф"да бўлгани каби биргаликда ишлашади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика