RU

Последние новости

16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  37 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  14 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

"Пахтакор" бугун чемпионликни расмийлаштирадими? Новости

"Пахтакор" бугун чемпионликни расмийлаштирадими?

Суперлиганинг 22-турига келиб, чемпион номига аниқлик киритилиши мумкин.

Бунинг учун "Пахтакор" Тошкентда "Қизилқум" устидан зафар қучиши ва "Сўғдиёна" Жиззахда "Қўқон-1912"ни енголмаслиги керак. 

Гап шундаки, айни пайтда "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" орасидаги тафовут 12 баллни ташкил қилмоқда. 22-турдан кейин "шерлар"нинг очколари сони 54 тага етгани ҳолда Бақоев жамоаси 40 лик довондан ошолмаса, пойтахт клуби чемпионликни расмийлаштиради. Чунки "Пахтакор" чемпионат охиригача бўлган 4 турнинг (12 очко беради) барчасида енгилса ҳам, "Сўғдиёна" 14 баллик фарқни йўққа чиқаролмайди. Бу ҳолатда фақат "Насаф"гина очколар бўйича "Пахтакор"га етиб олиши мумкин. Аммо ўзаро ўйинлардаги устунлик "шерлар" томонида.

Шунингдек, Тошкент клуби дуранг ўйнаб ҳам чемпионга айланиши мумкин. Бунинг учун "Қўқон-1912" Жиззахдаги ўйинни ютиши керак. Кўрамиз, ўтган турда "Пахтакор"ни таслим қилган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун "Сўғдиёна"ни ҳам енга олармикан.

Маълумот учун, "шерлар" 2020 йилда чемпионликни 23-турда расмийлаштиришган эди (59 очко билан, мусобақа якунида 65 очко ишлаган). 2019 йилги мавсумда эса Шота Арвеладзе 20-турнинг ўзида масалани ҳал қилган (56 очко билан, мусобақа якунида 69 очко ишлаган).

Нима деб ўйлайсиз, "Пахтакор" бугун 14-бор мамлакат чемпионига айланадими?

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика