"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"
05 фев 01:45
Новости
"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Педру Морейра "Ал Гарафа"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин қийин кечишини билгандик. Чунки рақибимиз яхши савияда ва уларда мавсум давом этмоқда. Биринчи бўлимда рақибга бир неча имконият бердик ва улар бундан фойдаланишди.
Доим ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозир биз навбатдаги беллашувда ютуқ ҳақида ўйлашимиз керак. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, суръатни назорат қилдик. Мезбонларга олдинга ўтишга имкон бермадик. Фақат вазиятлар яратишда камчиликлар бўлди. Бунинг устида ишлашимиз лозим. Биз энди биринчи расмий учрашувда майдонга тушдик.
Бизни стадиондан қўллаб турган ишқибозларга раҳмат айтаман. Улар жамоани яхши кўришади ва бунга муносиб жавоб беришга ҳаракат қиламиз", -дейди Педру Морейра.
Аль-Гаррафа Фержани Сасси - 39' |
AFC Champions League Elite West . Тур 7 04/02/2025, 21:00 0
:
1
Завершен
|
Пахтакор |
Комментарии