RU

Последние новости

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  2 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  2 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  6

"Пахтакор" билан иккита ўйин, коронавирус, Холматов ва Эркинов ҳақида", - Отабек Шукуров билан суҳбат Новости

"Пахтакор" билан иккита ўйин, коронавирус, Холматов ва Эркинов ҳақида", - Отабек Шукуров билан суҳбат

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шаржа" (1:1) учрашувидан кейин микст-зонада ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров championat.asia сайти мухбирига ўз фикрларини билдирди.

- "Пахтакор"га қарши ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
- Бош мураббийимиз "Пахтакор" ўйин услубидан келиб чиқиб тактика танлади. Эътибор берган бўлсангиз, жамоавий ҳужумга қанот ҳимоячилари ҳам ўтади. Иккала ўйинда ҳам қарши ҳужумда ўйнадик. Биринчи ўйинда бу яхши фойда берди. Бугунги баҳсда эса олдинги йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин балки йигитларда бўшашиш бўлгандир. Бугун гол ўтказганимиздан кейин яна ҳимояда ўйнаш тўғри бўлмайди, шу боис олдинга ўтдик. Кучимиз бор эди, лекин мураббий ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумга ўтишимизни уқтирганди. Сабаби "Пахтакор" тўпни йўқотса қанот ҳимоячилари ҳужумда қолиб кетади, бундан ташқари тўпни йўқотган заҳоти марказий ярим ҳимоячилар кучли прессинг қилади. Мураббийимиз битта аниқ пас билан қарши ҳужумга ўтиб кетиш мумкинлигини тушунтирди. Ҳужумларимиз охирида ўз самарасини берди.

- ОЧЛда ҳар уч кунда ўйинлар бўлмоқда, "Шаржа" учун мавсум охири, шундан келиб чиқиб сўнгги икки турда жисмоний ҳолат қандай бўлади деб ўйлайсиз?
- "Шаржа" учун БАА чемпионатидаги ўйинлар оғир ўтмоқда. Тўғрисини айтаман, кўп йигитлардан коронавирус чиқмоқда. Чемпионатимизнинг ҳар ўйинида 3-4 нафар футболчи коронавирус туфайли ўйнамади. Бу ерда ўйиндан олдин тест топширамиз ва вирус аниқланса 14 кун изоляцияда ўтириш шарт. Ўзим ҳам 14 кун карантинда бўлдим. Мендан ташқари Игорь Коронадо, Веллингтон ва бошқа етакчи футболчилар вирус туфайли майдонга туша олишмади. Бу ҳам мавсум охири бўлгани учун таъсир қилмоқда. Ҳар уч кунда ўйинлар бўлмоқда, Рамазонда Аллоҳ куч-қувват бермоқда. Охирги икки турда кимнинг жисмоний ҳолати яхши бўлса ўша жамоа ғолиб бўлади. "Пахтакор" учун эса мавсум энди бошланди, бизда яқинда мавсум тугайди.

- Терма жамоа аъзоси сифатида "Пахтакор" таркибида ўйнаган Эркинов ва Холматовнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Холматов ва Эркинов бизга қарши иккита ўйинда яхши ўйнашди, кўп меҳнат қилишди, ўйинни ўзига олишга интилишди, хавфли вазиятлар яратишга уринишди. Ҳали бу йигитлар ёш ўз устиларида ишлашда давом этишса терма жамоага катта фойда келтиришади деб ўйлайман. 


Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика