"Пахтакор": "Ашхободда ёшларимиз биринчи ғалабани қўлга киритишди"
12 сен 2013 12:02
Новости


"Пахтакор": "Ашхободда ёшларимиз биринчи ғалабани қўлга киритишди"
Ашхободда "Президент Кубоги" халқаро турнирида қатнашаётган 1997 йилда таваллуд топган ёшларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди.
Биринчи турда Беларусь терма жамоасига қарши майдонга тушган тарбияланувчиларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Жасур АБдураимов шогирдлари бугун иккинчи тур баҳслари доирасида Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Артур Кагиров бошчилигидаги 1999 йил тарбияланувчилари эса эртадан Ростовда бошланадиган Виктор Понедельник халқаро турнирида иштирокларини бошлашади.

Комментарии