RU

Последние новости

12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  1 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  4 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб Новости

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб

Эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсни стадиондан кузатиш учун бир қатор муҳим сабаблар бор.



Биринчидан, "Пахтакор" гуруҳ босқичини Теҳронда "Персеполис"га қарши ўйин билан бошлади. Ўтган мавсум ОЧЛ финалига чиққан Эрон клуби билан баҳсда кўпчилик "шерлар" мағлуб бўлишларини тахмин қилганди. Бироқ амалда бундай бўлмади ва "Пахтакор" ишончли ўйин намойиш этиб сафардан муҳим 1 очко билан қайтишга муваффақ бўлди.




Иккинчидан, "Ал Аҳли" нафақат Саудия Арабистонида балки Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 2012 йилда Осиё чемпионлар лигаси финалида ўйнаган. "Ал Аҳли" сафида суриялик машҳур ҳужумчи Умар Ал Сома тўп тепади. Унинг ўйинини стадиондан туриб кузатиш имкониятини қўлдан бой берманг.




Учинчидан, бу ўйин Шота Арвеладзе ва уругвайлик Хорхе Фоссати тўқнашувига айланади. Уругвайлик мураббий қўл остидаги жамоалар бир неча бор клубларимиз ва терма жамоамизга қарши ўйнаган. Бу сафарги баҳс ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.




Тўртинчидан, шу куни "Пахтакор" стадионига кириш БЕПУЛ. Стадионга келинг ва дарвоза ёнидан БЕПУЛ чипта билан ўйинга киринг. Фақатгина 32 ва 35-сектор чипталари 20 минг сўм, 33 ва 34-сектор чипталари 40 минг сўмдан. 




Бешинчидан, "Пахтакор" бу ўйинда бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. ОЧЛда клубларимиз очколар жамғаришда давом этишса кейинги мавсумларда ОФК Ўзбекистон клублари учун квоталарни оширади ва юртимизнинг бошқа клублари ҳам мазкур нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади. Шундай экан, бу учрашувда бутун Ўзбекистон "Пахтакор"га мухлислик қилади.




Олтинчидан, ажойиб об-ҳаво. 12 март куни Тошкентда 18 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ўйин кеч соат 18:00да бошланади. Бемалол ишдан чиқиб "Пахтакор" стадионига келишингиз мумкин.



Рейтинг: +91   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика