RU

Последние новости

21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  10 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2

“Пахтакор” афсонаси Станислав Стадникни хотирлаб Новости

“Пахтакор” афсонаси Станислав Стадникни хотирлаб

Бугун “Пахтакор” жамоаси тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири, Геннадий Красницкий билан бир қаторда тилга олинадиган футболчи Станислав Стадникни хотирлашни лозим деб топдик.

Ўзбек футболи мактабининг ёрқин ва ўчмас футболчиларидан бири Станислав Митрофановчи Стадник 1940 йилнинг 21 май санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Агар ҳаёт бўлганида бугун 80 ёшга тўлган бўлар эди. Стадник фаолияти давомида СССР спорт устаси унвони билан тақдирланган. Москванинг “Динамо” клуби билан собиқ иттифоқ Олий лигасида кумуш медалларига эга чиққан. СССР Олимпия терма жамоасида эса битта учрашувда майдонга тушган.

“Пахтакор” жамоаси ташкил этилган дастлабки йилларданоқ Стадник ўзининг иқтидори билан бошқалардан ажралиб турди. Ушбу ҳужумчи клубда ўтказган йиллари мобайнида Геннадий Красницкий билан ажойиб тандем ҳосил қилган ҳолда жамоани муваффақият сари етакладилар. 1962 йилда мазкур икки ўйинчига Москванинг “Динамо” жамоаси қизиқиш билдира бошлаганди. Красницкий Тошкентда қолишга қарор қилди.

Станислав Стадник тепа қаторда чапдан иккинчи


Стадник эса Россия томон йўл олди. У ушбу жамоа таркибида 1962 йил 2 май куни Беларусь клубига қарши учрашувда дебютини нишонлади. Бошланғич таркибда дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилган футболчи 81-дақиқада “Динамо”га ғалаба келтирган иккинчи голга муаллифлик қилди. 1962/1963 йилларда москваликлар сафида 18та ўйинда қатнашиб 2та гол урди ва яна “Пахтакор”га қайтди.

Стадникдаги аниқ паслар, ажойиб техника ва ақлли тактик ҳаракатларга эга эди. Унинг камчиликларидан бошланғич тезлиги пастлигида эди. Тошкентга қайтганидан сўнг уч йил ўтгач бош мураббий Михаил Якушин билан юзага келган можаро сабабли жамоадан кетишга мажбур бўлди.

У фаолияти давомида “Қайрат”, “Ташавтомаш”, “Труд” (Жиззах), “Хонқа”, “Политотдел” каби жамоаларда тўп тепди. Фаолиятини якунлагач маълум муддат мураббий сифатида ишлади.

Станислав Митрофанович 1998 йил 19 декабрда Тошкентда вафот этди.


Станислав Стадник хотира турнири 




Мавлон Шукурзода
Ўзбек тилига Абдулазиз Искандаров таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика