RU

Последние новости

01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  30 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  2 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  5 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

"Пахтакор-79" ҳамиша қалбимизда Новости

"Пахтакор-79" ҳамиша қалбимизда

Бу йил Днепродзержинск осмонида рўй берган ҳалокатга 35 йил тўлади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев 6 август куни Украина футбол федерацияси президенти Анатолий Коньков билан учрашди.

Курилова қишлоғида 2009 йил “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига атаб 2009 йил ёдгорлик очилган. Маҳаллий ҳокимият ва “Пахтакор” ФК ҳамкорлигида очилган ёдгорлик шонли жамоа хотирасига бўлган ҳурматни англатади. Энди эса ушбу жойда яна бир ажойиб ишга қўл урилди. Куриловкада “Пахтакор Куриловка” жамоаси ташкил этилди.

Куриловкада ва Украинада ҳамон “Пахтакор”ни эслашади, ёдга олишади. Учрашувда Коньков ўша пайтдаги “Пахтакор” сафида профессионал ва ватанпарварлар футболчилар ўйнаганини таъкидлаб, уларни нафақат Ўзбекистон, балки бошқа республикаларда ҳам ёқтиришганини айтиб ўтди. Украина ФФ президенти украиналиклар пахтакорчиларни ҳамиша ёдга олишини ва Куриловкадаги ёдгорликни асрашлари ҳақида маълумот берди.

Коньков футбол турли мамлакатлар вакилларини бирлаштириши ва дўстликни мустаҳкамлаши тўғрисида сўзлади. Ўзбекистон иқтидорли футболчиларга бой ўлка эканлиги, юртимизда футболчиларни мактаб ёшидан бошлаб тайёрлаш тизими ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Келаси йил Валерий Лобановский хотирасига бағишлаб ўтказиладиган халқаро турнирга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини таклиф этиб, Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ишлаш қизиқарли бўлишини айтиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, 2013 йил Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ва бир гуруҳ ишқибозлар ёрдамида Куриловка қишлоғида “Пахтакор” жамоаси ташкил қилинди. Жамоа зарур спорт ва футбол экипировка ҳамда анжомлари билан таъминланди. ЎФФ билан ҳамкорликда Тошкент ва Куриловканинг “Пахтакор” жамоалари ўртасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган, ЎФФ билан дастлабки келишув бор.

11 август куни Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда ўзбек диаспори Куриловка қишлоғига ташриф буюради ва марҳум пахтакорчиларни қишлоқ аҳолси билан биргаликда ёд этади. Ушбу маросимни Украинанинг машҳур “Футбол” журнали ҳам кенг ёритади. Маҳаллий аҳолига ўзбек маданияти ҳақида ҳам тушунча берилиб, ўзбек миллий таомлари дастурхонга тортилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика