RU

Последние новости

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

"Пахтакор": 21-тур превьюси: "Пахтакор" - "Локомотив" Новости

"Пахтакор": 21-тур превьюси: "Пахтакор" - "Локомотив"

12 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 21-турида "Локомотив"ни қабул қилади.


Чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув нафақат турнинг, балки иккинчи давранинг энг муҳим ўйинларидан бири саналади. Ундаги ғалабанинг қиймати анча юқори туради. Жамоалар иккинчи даврада 4тадан ғалаба қозониб, биттадан дуранг ўйнашди.

Беллашувни жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Олий лигада жамоалар 21 бор майдонга тушган. Шулардан 14тасида "шерлар" ғолиб бўлишган, 5та ўйинда ғолиб аниқланмаган. "Локомотив" ҳозирга қадар "Пахтакор"ни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 52:18ни ташкил қилмоқда.

Жамоамиз ўз майдонида бўлиб ўтган 10 ўйиннинг 7тасида ғолиб бўлган. Икки марта дуранг қайд этилган. Фақат бир бор (2013 йил) "Локомотив" уч очко билан қайта олган. Биринчи даврада рақиб 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ушбу мавсум олий лигада у жамоамиз иштирокидаги 3 ўйинни бошқарди. Унда "Бунёдкор" ва "Насаф"ни мағлуб этиб, "Локомотив"га имконият бой берилган.

Ёшлар таркиблари баҳси 11 сентябрь, жума куни соат 16:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар эса 12 сентябрь, шанба куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида беллашувни бошлашади.

Чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика