Павел Смоляченко: «Пахтакор»ни иштиёқ эвазига ютдик»
04 авг 2016 17:22
Новости
Павел Смоляченко: «Пахтакор»ни иштиёқ эвазига ютдик»
Мазкур учрашувда «бургутлар» сафида бошқаларга нисбатан кўпроқ ажралиб турган футболчи Павел Смоляченко бўлди. Марказий ярим ҳимоячи майдоннинг ҳар бир қарич ерида ҳозиру-нозир бўлиб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Учрашувдан сўнг Смоляченко микст зонада ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Иккинчи давранинг илк ўйини бўлгани учун қийин бўлди. Деярли янги тузилган таркиб. Ҳаво ҳам иссиқ эди. Аммо шунга қарамай ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Бугун ишқибозлар бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Уларга ҳам раҳмат. Келгусида ҳам мухлисларни хурсанд қилишга харакат қиламиз.
- Жамоамизни эгаллаб турган ўрнига хавас қилиб бўлмасди. Шу боис бугун бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Кучли иштиёқ эвазига уч очкони қўлга киритдик. Бугун кўпроқ биз хоҳладик, ютишни. Йигитлар майдонда ўз вазифаларини тўлиқ бажариб, мураббийлар берган кўрсатма асосида харакат қилдик. Албатта ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман - дейди «Андижон» сафига янги келиб қўшилган футболчи Павел Смоляченко.
"Андижон" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии