Пау Торрес нега "Вильярреал"дан "Тоттенхэм"га ўтмаганини тушунтирди
23 ноя 2021 14:04
Новости
Пау Торрес нега "Вильярреал"дан "Тоттенхэм"га ўтмаганини тушунтирди
"Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес ёзги трансфер ойнасида "Тоттенхэм"нинг қизиқишига қарамай, нега "сариқ сувости кемаси"да қолганини тушунтирди.
"Ўз шаҳрим жамоаси билан Чемпионлар Лигасида ўйнаш хоҳиши кучлироқ эди. "Вильярреал" президенти менга босим ўтказмади, гарчи клуб мендан кўп пул ишлаб олиши мумкин бўлган бўлса ҳам. Мен буни қадрлайман", - дейди Торрес.
Олдинроқ ҳимоячининг "Тоттенхэм"га 60 миллион евро эвазига ўтиши мумкинлиги айтилган эди.
24 ёшли испаниялик жорий мавсум "Вильярреал" таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии