Патрис Эвра: "Видичнинг жамоадан кетиши мен учун оғир"
06 мая 2014 21:20
Новости
Патрис Эвра: "Видичнинг жамоадан кетиши мен учун оғир"
"Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳимоячиси Патрис Эвра жамоадоши Неманья Видичнинг клубни тарк этишидан афсусда эканлигини айтиб ўтди.
"Видичдек футболчини йўқотиш қийин. У ажойиб марказий ҳимоячи. Шундай футболчилар жамоани тарк этишлари афсусланарли.
Шунингдек, у билан бир отельда истиқомат қилиб, машғулотларга бирга қатнаганмиз. Кейинчалик эса, биргаликда совринлар қўлга киритганмиз. У билан ҳайрлашиш оғир", - дейди Эвра.
Эслатиб ўтамиз, Видич кейинги мавсумдан бошлаб "Интер" шарафини ҳимоя қилади.
Комментарии