RU

Последние новости

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  49 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  8 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Пайшанба - мухлис минбари. Ўзбек ўғли Равшан энг олий ҳакам Новости

Пайшанба - мухлис минбари. Ўзбек ўғли Равшан энг олий ҳакам

Мухлис минбари учун Ҳамиджон Тоҳиржонов томонидан битилган шеърни тақдим этамиз.
Ўзбекистонлик Халқаро тоифадаги футбол ҳаками Равшан Эрматовга   БАҒИШЛОВ

Дунё футболи ҳам берганидан тан,
Малайзиядаги йиллик анжуман,
Осий футболин аъёнлари жам,
Эътироф этилди тўрт карра бор ҳам,
Юксакка кўтарди нишонин маҳкам,
Ўзбек ўғли Равшан  Энг олий ҳакам.

Адолат, жасорат унда мужассам.
Маҳорат ва ғайрат унда жамулжам,
Майдонда олқишлар футбол фанат ҳам,
Равшандир Қитъада энг одил ҳакам.

Унда Мангуберди жасорати бор,
Амир Темур бобом қатъийлиги бор,
Улуғбек бобомнинг ўткир кўзи-ю,
Ўзбегим самимий хулқ одоби бор.

Унда алломалар донолиги бор,
Юзидан нур ёғар сиймолиги бор,
Халқимнинг пурмаъно ҳикматлари-ю,
Мард ўғлон, мададкор, ошнолиги бор.

Жам этмиш Ўзбекгим ҳислатларин кўп,
Самимий, ростгўйлик салобатин хўп,
Ҳалол, пок меҳнатин, саҳийлигию,
Қалб қўрин нияти, яхшилиги тўп.

Қанча таъриф этсак бўлмас адоғи,
Халқимнинг қувончи, ўчмас чароғи,
Ҳакамлик ижросин дунё тан олди,
Мухлислар олқишлар, битмас ардоғи.

Халқимнинг ниятин ижро этди у,
Юз йиллар орзусин адо этди у,
Бахт қуши бошига қўнмоғи аниқ,
Юртбошим дуосин бажо этди у.

Адолат, салобат унда мужассам,
Маҳорат, жасорат унда жамулжам,
Ҳакамни олқишлар футбол майдони,
Ўзбек ўғли Равшан Энг олий ҳакам.

Ҳамиджон Тоҳиржонов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика