RU

Последние новости

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  5 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  13 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  39 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

Паирав Воҳидов: "Камроқ хато қилиб, имкониятлардан кўпроқ фойдаланган жамоа ғалаба қозонади" Новости

Паирав Воҳидов: "Камроқ хато қилиб, имкониятлардан кўпроқ фойдаланган жамоа ғалаба қозонади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия – Тожикистон (3:2) учрашувидан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Паирав Воҳидов микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўйин яхши ва рақобатбардош руҳда ўтди. Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди, ҳатто ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Ким камроқ хато қилиб, имкониятлардан кўпроқ фойдаланса, ўша жамоа ғалаба қозонади, бугун шундай ҳодиса рўй берди.

Олдинда яна бир ўйинимиз бор. Ҳеч бўлмаганда, мундиалдаги иштирокимизни ғалаба билан якунлаш учун 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

Бизда индивидуал ҳамда жамоавий хатолар содир бўлди. Балки бу ҳаяжон таъсиридандир. Португалиянинг савияси кўп нарсани айтиб турибди. 

Энди 3-турдаги рақиб — Панаманинг Марокаш ва Португалияга қарши ўйинларини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Уларнинг заиф томонларини аниқлаб, ғалаба қозонамиз деган умиддаман", деди мутахассис.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика