RU

Последние новости

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  5 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  213 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

ЎзПФЛга мурожаат. Мукаммал ҳужжатлар асосида ишлайдиган қусурсиз тизим яратилсин! Новости

ЎзПФЛга мурожаат. Мукаммал ҳужжатлар асосида ишлайдиган қусурсиз тизим яратилсин!

Эътибор қилганмисиз, футбол масаласида ўта позитив инсонлармиз.

Ўз навбатида, футболчилар, мураббийлар, спорт аҳлига нисбатан ҳаддан ташқари шафқатсиз ҳам. Мамлакатимиз таълим, медицина, робототехника ёки ИТ соҳаси бўйича жаҳонда энг кучли 32 талик тугул, Осиёда ҳам етакчилар қаторига киролмаса, фожиа ясамаймиз. Лекин жамиятдаги аҳвол нуқтаи назаридан қараганда ўз бўйидан 1 эмас, 2 бош баланд сакраган миллий терма жамоамизнинг мундиалга чиқолмагани биз учун фиаско саналади. Уялмай (аламдан) футбол кишиларининг шахсияти борасида концертларда "емаган" ҳазиллар қилишгача ҳам бора оламиз.

Келинг, вазиятга реал баҳо берайлик. Кино, қизиқчилик, тиббиёт ёки сизнинг (ҳурматли ўқувчи, қайси йўналишда фаолият юритасиз?) соҳангиз рейтинг бўйича футболдан юқори эканига ишонасизми?! 

Агар давлатларнинг мустақилликка эришиш, шаклланиш ва ривожланиш йўлига эътибор қаратсак, футболимиз тожик ёки туркман футболига яқин даражада бўлиши керак эмасмиди? Ишонинг, биз туркман ёки тожик футболи мухлисларидан жуда ҳам омадлимиз. Бунинг сабаби ортда қолган йиллар мобайнида футбол раҳбарлари томонидан ривожланишнинг мўжизавий йўли ишлаб чиқилгани, барча ҳалол ўйнагани ёки Тошкентда "Бунёдкор" стадионининг қурилгани эмас, халқимизнинг футболсеварроқ экани ва иқтидорларнинг кўпроқлигидир.

Ютуқларни инкор қилолмаган ҳолда айтамизки, ўтган давр мобайнида футболнинг бошқарув тизимида ҳам қатор хатоларга йўл қўйилди. Албатта, иш бор жойда хато бўлади. Лекин биз орзу қиламиз: футболдаги тизим ҳам Германия ёки Япониядаги сингари бўлса; шахслар келиб-кетиб турса-ю тизим ўз йўлидан оғишмай давом этаверса; футболнинг келажаги бир кишининг иродасига боғлиқ бўлмаса... Албатта, бунинг учун мукаммал тизим йўлга қўйилиши талаб қилинади.

Олдинги йиллар мобайнида қабул қилинган барча тўғри, нотўғри қарорлар ўз йўлига. ЎзПФЛнинг бугунги раҳбариятидан ўша мукаммал тизимни ишлаб чиқиб, амалга тадбиқ этишни сўраймиз. Аввало, ташкилот регламенти ва устави мукаммаллаштирилса, уларда мавжуд бўлган ноаниқликлар бартараф қилинса, қанчалар яхши иш бўларди. Мисол учун, қоидабузарлик ҳолатлари аниқ қилиб белгилаб қўйилса, қоидалар бузилганда белгиланадиган жазолар аниқ ва (қайси жамоа ёки шахсга нисбатан қўлланилаётганига қараб) ўзгармас бўлса...

Дейлик, ташкилотнинг амалдаги регламентида шундай банд бор:

"22.6 Футбол клубига тегишли расмий сайт ЎзПФЛ сайти гиперҳаволасида янги мавсум стартига қадар жойлаштирилиши лозим".

Айни пайтда эса ЎзПФЛ сайтида Термизнинг "Сурхон" клубига тегишли расмий сайтга ҳавола йўқ. Чунки клубга тегишли расмий сайтнинг ўзи йўқ. Лекин регламентда юқоридаги банд бор. Тўғри, ушбу талаб бажарилмаса, қоидабузарни қандай жазо кутиб тургани борасида маълумотни учратмайсиз, аммо талаб бор ва унда қайсидир клуб бундан мустасно экани тўғрисида гапирилмаган. Хўш, айтингчи, бу ҳолатда регламент қоидаси бузилган ҳисобланадими, йўқми?

Ушбу ҳужжатнинг 22.8 бандида шундай ёзилган: "Матбуот хизмати ўз сайтида жамоанинг ҳар бир учрашувидан кейинги батафсил маълумотни бериб бориши шарт".

Гап охирига эътибор қаратсангиз, ушбу бандни бажариш ҳамма учун ШАРТ. Энди "Бухоро", "Андижон", "Сурхон" (ва ҳ.к.) сингари клубларнинг расмий сайтига киришга уриниб кўрамиз. Афсус, бунинг имкони йўқ. Демак, "ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ КЛУБЛАРИ УЧУН 2020 ЙИЛГИ МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШ РЕГЛАМЕНТИ"нинг яна бир банди бузилмоқда (бир нечта клуб томонидан).

Балки, юқоридагилар сизнинг назарингизда футбол сифатига катта таъсир ўтказмайдиган кичик унсур бўлиши мумкин. Лекин...

Биринчидан, матбуот хизматларининг айни замон футболида ўрни беқиёс. (Клубларимизнинг матбуот хизматлари ҳақида соатлаб гапирса бўлади. Тез орада мазкур йўналишдаги камчиликлар ҳақида янги мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз)

Иккинчидан, юқоридаги бандлар бажарилмас экан, регламентга нима учун киритилди? Киритилган бўлса, нима учун йиллар давомида бажарилмади?

Бу мисоллар энг кичик ва аҳамиятсизлари бўлса керак. Аммо бу муҳиммас. Муҳими шундаки, юқоридаги каби камчиликлар ҳақида келаси йилнинг айни пайтида ҳам ёзишга мажбур бўлмайлик. Буни ҳозирча янги раҳбариятнинг айби эмас, деб турамиз (Аслида, ташкилот, клублар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатда қусурлар бўлиши ўша ташкилотларда фаолият юритиб келган ҳар бир ходимнинг айбидир). Уларнинг ҳисобида мукаммал ҳужжатлар асосида ишлайдиган мукаммал тизимни яратиш учун етарлича вақт бор. Шу орқали мамлакат футболи ривожи учун энг улкан ва унутилмас қадамлардан бири қўйилган бўлади. Умид қиламизки, улар бу имкониятдан унумли фойдаланишади. Акс ҳолда, уларнинг ўрнига келганлардан ҳам шуни сўрашга мажбур бўламиз. Бундан эса фақат футбол ютқазади.

Таъкидлаш лозимки, пандемия даврида, бизнинг шароитимизда футбол мусобақаларини ўтказиш кишидан катта матонат ва ирода талаб қилади. Шу қийин вазифани уддалаб турган мутасаддиларнинг барчасига ижодий жамоамиз ва муштарийларимиз номидан раҳмат! 

Клублар, тизим ёки алоҳида шахслар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бот-бот эслатиб туришдан битта мақсадимиз бор: уларни бартараф этилишига эришиш. Барчамиз кўзимизни юмиб олсак, бу оламда ҳеч қандай муаммо қолмас эди. Лекин бизга қусурлардан холи, чиройли футбол керак!

Автор :
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика