RU

Последние новости

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  10 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  133 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

ЎзПФЛ кичрайтирилган ёш билан рўйхатдан ўтказилган яна уч футболчи бўйича ўрганиш бошлади Новости

ЎзПФЛ кичрайтирилган ёш билан рўйхатдан ўтказилган яна уч футболчи бўйича ўрганиш бошлади

Теги :  ПФЛ
Бу ҳолат футбол учун янгилик эмас.

Аммо ЎзПФЛ унга қарши кураш бошлаганини ўтган йилиёқ эълон қилган ҳамда биринчи шундай ишни 2020 йилнинг 26 октябрь куни ёпишга эришганди.

Жорий йилдан эътиборан биз илк профессионал шартномасига имзо чекаётган футболчилар рўйхатини расман очиқлаб бормоқдамиз. 2021 йилнинг қишки трансферидан кейин илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхати билан шу ҳавола орқали, шу йилнинг ёзги трансферидан кейинги рўйхат билан эса мана бу ҳаволада танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар сифатида халқаро ва миллий даражадаги футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчиларнинг биологик ёшини сунъий кичрайтириш каби салбий ҳолатларнинг мавжудлиги қайд этилиб, ушбу ҳолатни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ юқоридаги икки рўйхатни умумлаштирди ва биологик ёшини сунъий кичрайтирган футболчилар масаласи ўрганиб чиқилди. Натижалар эса Coca-cola Суперлиганинг икки клубида умумий уч нафар футболчи шу йўлни танлаганини кўрсатди.

Бугун мазкур икки клубга футболчиларнинг ҳужжатларини унинг ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилишини ва бу ҳолатни қонун доирасида ҳал этилишини 20 октябрга қадар таъминлаш учун огоҳлантириш хатлари юборилди. Шунингдек, уч футболчи вақтинчалик ЎзПФЛ рўйхатидан чиқарилди. Клублар 20 октябргача вазиятни ўнгламаса, ўтган йили бўлгани каби ЎзПФЛ ишни прокуратурага қонуний баҳо бериш учун оширади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика