RU

Последние новости

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  110 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  8 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

ЎзПФЛ илк бор Про лига ва аёллар жамоаларини лицензиялашдан ўтказишга эришди Новости

ЎзПФЛ илк бор Про лига ва аёллар жамоаларини лицензиялашдан ўтказишга эришди

Теги :  ПФЛ
Осиё футбол конфедерацияси талаби асосида Суперлига клублари лицензиялаш жараёнидан ўтиши сизга маълум.

Бунда халқаро майдонда ўйнаш имконияти кам бўлган клублар илгари лицензиялаш масаласига жиддий эътибор қаратмаган. 

ЎзПФЛ раҳбариятида ўзгариш юзага келгач, янги таркиб илк ишни айнан шу жараёнга эътибор қаратишдан бошлади. Ва биз эндиликда нафақат Суперлига, балки Про лига клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказишга эришдик. Яъни, бугунга келиб Суперлига ва Про лига клубларига қўйиладиган талаблар ўртасидаги катта тофовут босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Бу келажакда Про лига орқали Суперлига йўлланмасини қўлга киритган клублар талаблар борасида катта муаммолар қаршисидан чиқишининг олдини олади. 

Қувонарли жиҳати шундаки, жорий йил ҳисобидан ОФК лицензиясини олиш учун нафақат Coca-Cola Суперлига жамоалари, балки бир нечта Про лига клублари ҳам жиддий даъвогар бўлиб турибди. Содда қилиб тушунтирганда, ЎзПФЛ сўнгги бир йил давомида нафақат клубларга талаб қўйди, балки уларнинг ижроси масаласида клублар билан ҳамкорлик қилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон тарихида илк бор қуйи лига клублари ҳам ОФК томонидан қўйилган минимал талабларга жавоб бериш арафасида турибди.  

ОФК, шунингдек, бу йилдан эътиборан аёллар жамоаларини ривожлантириш масаласига аҳамият бермоқда. Хусусан аёллар жамоалари синов тариқасида илк бор лицензиялаш жараёнидан ўтказилди ва Ўзбекистон кам сонли аъзо мамлакатлар қаторида аёллар клубларини ҳам лицензиялашга жалб этди. 2022 йилдан эътиборан бу жараён барча аъзо мамлакатлар учун мажбурий бўлади. 2023 йилдан бошлаб эса аёллар жамоалари иштирокида тўлақонли Осиё Чемпионлар лигаси ташкил этиш режага киритилган. Олдинга ўтиб шуни айтиш керакки, жорий мавсум ҳисобидан камида 2 та аёллар жамоамиз ОФК лицензиясини қўлга киритиши мумкин. Бу эса қитъа миқёсида Ўзбекистон имиджига ижобий таъсир кўрсатади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика