RU

Последние новости

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  7 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

ЎзПФЛ Бундеслига билан ҳамкорлик қилади Новости

ЎзПФЛ Бундеслига билан ҳамкорлик қилади

Олдинроқ хабар берганимиздек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтди.

Ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Саммит доирасида делегациямиз вакиллари Европанинг бир қанча футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган эди.

Жумладан, Европанинг энг етакчи чемпионатлари қаторига кирувчи Германия Бундеслигасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бернд Вилмс билан музокара ўтказилиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Бундеслига ўртасида бир қанча йўналишларда, жумладан мухлислар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолашга келишиб олинган эди.

Бундеслига стадионларнинг учрашувлар вақтида тўлиб-тошиши борасида дунёдаги энг яхши кўрсаткичларга эга чемпионатлардан бири саналади. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бундеслига тажрибасини ўрганиб, юртимизда футбол ишқибозларининг миллий чемпионатимизга қизиқишларини ошириш, Суперлига учрашувларига янада кўпроқ мухлислар ташриф буюришини таъминлаш бўйича иш олиб боради. 

Ҳамкорлик доирасида ноябрь ойида германиялик мутахассисларнинг юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилмоқда. Бундеслига вакиллари Германияда мухлислар билан ишлашда асосан қандай жиҳатларга эътибор қаратиши, ўйинларга мухлислар ташрифини кўпайтириш бўйича қандай дастурлар амалга оширилиши, Бундеслига ўйинлари вақтида стадионлар доимо тўла бўлишини таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилиши борасида батафсил маълумот беришади ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, немис тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этишда ўз тавсияларини беришади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика