RU

Последние новости

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

«Ўзимизга муаммо яратиб, қаҳрамонларча ғалаба қозондик». Вадим Абрамов Олмалиқдаги ғалаба ва қизил карточка вазияти ҳақида Новости

«Ўзимизга муаммо яратиб, қаҳрамонларча ғалаба қозондик». Вадим Абрамов Олмалиқдаги ғалаба ва қизил карточка вазияти ҳақида

«Металлург» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Вадим Абрамов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Табрик учун раҳмат! Ғалати вазият, ўз-ўзимизга муаммолар яратяпмиз. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик ва ҳисобда устунлик билан чиқдик. Иккинчи бўлимда фақат тўғри ўйнашимиз кифоя эди. Бироқ биз ўзимизга муаммо яратдик ва вазиятни қийинлаштирдик. Якунда қаҳрамонларга ўхшаб, ғалабани курашиб сақлаб қолдик. Шунга қарамай, йигитларга охиригача курашгани учун раҳмат дейман. 

- Биринчи даврадаги ўйинда ҳам четлатиш кузатилган ва «Динамо» камбэк қилиб, ғалабани илиб кетганди...

- Ҳа, ўша ўйинга ўхшаб кетди. Бугун қандай жамоага қарши тўп сураётганимизни билардик ва қийин ғалабага эришдик.

- Равшан Ягудиннинг оддий вазиятда қизил карточка олиб майдонни тарк этиши тушунарсиз ва футболда уникал ҳодиса бўлди...

- Билмадим, ҳакамдан сўраганимда у «дарвозабон тўпни дарҳол тепиб юборганида сариқ карточка бўларди, аммо у ҳужумчи келишини кутди ва кейин тўпни тепиб юборди», деди. 

Эҳтимол, у тўпни дарҳол тепиб юборганида ҳеч ким бу вазиятга эътибор қаратмасди, балки. Очиғи, вазиятни бир кўришда унча тушунмадим, бу мен учун тушунарсиз бўлди. Янги қоидалар кўпайиб кетгандек... Яхшиямки, ўша вазиятда пеналти белгиланмади. Вазият қандай талқин қилинаётгани тушунарли эмас, - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика