RU

Последние новости

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  3 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Озилга "Барселона" қизиқса, трансферни "Реал" ҳал қилади Новости

Озилга "Барселона" қизиқса, трансферни "Реал" ҳал қилади

Теги :  Месут Озил
Футбол сирларини ошкор қилувчи "Football Leaks" яна бир ғаройиб сирни омма эътиборига ҳавола қилди.

Бу сафар ярим ҳимоячи Месут Озилнинг "Реал"дан "Арсенал"га ўтиши шартномаларидаги қизиқ бандлар эълон қилинди.

2013 йилда кўплаб футбол янгиликлари сайтлари Озилнинг 42,4 млн. фунт стерлинг тўлагани ҳақида маълум қилган эди.

Бу маблағ тўғри эканлиги тасдиқланди, аммо "Арсенал" немис футболчиси учун 44 млн. еврони учга бўлиб тўлайди ва жамоа Чемпионлар лигасида 6 йил қатнашса "тўпчилар" яна 6 млн. евро (ҳар мавсумга 1 млн. евродан) тўлаши келишилган эди.

Доллар ва евронинг ҳозирги курсига эътибор берсак, "Арсенал" Озил учун тўлайдиган 50 млн. евро 38 млн. фунтга айланади.

Озилнинг шартномасида бунданда қизиқ шартлар бор. 4-бандга кўра, агар "Арсенал" Озилни бошқа клубга сотишни режа қилса, аввалига улар ярим ҳимоячини "Реал"га таклиф қилишлари шарт.

"Реал" 48 соат ичида ўз қарорини эълон қилади ва футболчининг келгуси фаолияти "Қироллик клуби" қўлларида бўлади.

Агар "Барселона" 2016 йилнинг ёзида Озилни харид қилмоқчи бўлса, "Реал" Месутни Каталония клубига бермасдан, ўзи сотиб олиши мумкин. Аммо ФИФА "Қироллик клуби"га нисбатан санкциялар қўллаган. Хўш, энди нима бўлади?

Келишувнинг 4,5 бандига кўра, "Арсенал" Озилни 50 млн. евродан кўпроқ маблағга сотадиган бўлса, бу пулларнинг 33% "Реал" ҳисобига ўтказилиши керак.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика