RU

Последние новости

00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  7 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1 17:22Португалия футбол федерацияси Роналдуга махсус соврин топширди  5

Ўзи билан "дам солинган" сувини олиб юрадиган мураббий ҳақида биринчи мақола Новости

Ўзи билан "дам солинган" сувини олиб юрадиган мураббий ҳақида биринчи мақола

Қуйида келаси йил 80 ёшни қарши оладиган италиялик мураббий Жованни Трапаттони ҳақида ҳикоя қиламиз.

1998 йил, 10 март. Икки кун олдин Жованни Трапаттони бошчилигидаги "Бавария" "Шальке"дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. Бу Мюнхен клубининг чемпионатдаги кетма-кет учинчи мағлубияти эди. Жамоа чемпионлик пойгасидан четга чиққан, чунки "Кайзерслаутерн" деярли йўқотишларсиз кетаётганди.

Шундай қилиб "Бавария"нинг қаторасига учта мағлубиятидан сўнг махсус матбуот анжумани ташкил этилди. Унда жамоа бош мураббийи Трапаттони машғулот формасини кийиб келган. Трапаттони асосан Меҳмет Шолль билан Марио Баслерни захирада қолдиргани учун танқидлар остида қолганди. Италиялик мураббий матбуот анжуманида немис тилида гапирди. Гарчи бошқа тилда равон гапирмаган бўлса-да, залда йиғилган ОАВ ходимлари унинг нима демоқчи эканини тушуниб туришарди.

Трапаттони шундай деган: "Жамоада шундай ҳолатлар бўладики, баъзи футболчилар профессионал эканликларини унутиб қўйишади. Ҳужумда "Бавария"га ўхшаб ўйнайдиган бошқа немис жамоаси йўқ. Ўтган ўйинда бизда уч нафар ҳужумчи ўйнади: Элбер, Янкер ва Циклер. Цеклерни эсдан чиқарманг, у гол уриш бўйича Шолль ва Баслердан кучли. Гапларимни тушуняпсизларми? Менда машғулот учун икки кун бўлди. Мураббий аҳмоқ эмас. Мураббий майдонда нима бўлаётганини кўриши керак. Аммо майдондаги икки ё уч футболчи жуда ёмон ҳаракат қилди, уларнинг бўш шишадан фарқи қолмади".

"Чоршанба куни қайси жамоа ўйнади? Шолль ёки Баслер ўйнадими? Трапаттони ўйнадими? Бу футболчилар майдонга тушса ҳам нолишади. Биласизми, нима учун Италия клублари бу футболчиларни сотиб олмайди? Чунки улар кўпинча ёмон ҳаракат қилишади. Штрунц мана икки йилдирки майдонга тушмаяпти. Чунки у қачон қараманг жароҳатда. Ўтган мавсум биз Хаманн ва Нерлингер билан чемпион бўлгандик. Биз шанба куни ўз мухлисларимиз қаршисида ютишимиз шарт эди. Мен ҳар доим Шолль билан Баслер томонида бўлиб келганман. Лекин Штрунц ҳақида гапирмайман, чунки у 25 фоиз ўйнаяпти. Бўпти, мен тугатдим".


Атиги 3 дақиқа давом этган матбуот анжумани тезда роса шов-шув бўлади. Журналистлар савол беришга улгурмайди. Мураббий ичидагиларни гапириб залдан чиқиб кетади. Орадан кўп ўтмай Трапаттонининг матбуот анжуманида айтган "бўш шиша", "бўпти, мен тугатдим" каби гаплари журналистлар учун ўзига хос иқтибосга айланади.

Лекин умуман олганда, италиялик мураббий жамоага унчалик фойда келтирмаётган мана шу икки футболчини захирада қолдириб тўғри қилганди. Мураббий ҳар доим жамоа имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилган. Бунинг учун эса ўзи маъқул билган ҳар қандай қарорни қабул қилаверган. Аксар италиялик мураббийларда бўлгани каби Жованни Трапаттони учун ҳам юлдузлар катта аҳамият касб этмаган, у қайтанга меҳнаткаш футболчиларни қадрлаган. Айнан мана шу хислати унга тўрт мамлакатда жами 10та чемпионликни тақдим этди. Бу ўринда Чемпионлар Кубоги ва УЕФА Кубогини айтмай турамиз. Трапаттони 40 йил давом этган мураббийлик фаолиятида футболга кўп нарса берди.

Лекин 2002 йилги жаҳон чемпионати мураббий учун муваффақиятсиз якун топган. Италия ўшанда Жанубий Кореядан мағлуб бўлиб мусобақани тарк этганди. Орадан икки йил ўтиб итальянлар Евро-2004да ҳатто гуруҳдан чиқа олишмайди. Ўшанда Трапаттонига ҳатто доим ўзи билан олиб юрадиган "дам солинган сув" ҳам ёрдам бермаган. Кейинчалик мураббий сув солинган идишини "Бенфика"га олиб кетади.

Трапаттони 2008 йилдан 2013 йилгача Ирландия терма жамоасини бошқарган. Аввалига ирландияликлар тажрибали мутахассисни худди қаҳрамондек кутиб олишганди. Аммо вақт ўтиб мухлисларнинг кўнгли совий бошлайди ва натижада мураббий жамоани тарк этади. Трапаттони футболчилик пайтидаёқ ўзининг интизоми билан жамоадошлари эътиборини тортган. У ўйинни жуда яхши ўқий олар, шу боис "Милан"да 12 йил тўп суришга муваффақ бўлган. Бу орада у икки бор Италия чемпиони бўлди, шунингдек бир марта Чемпионлар Кубогида зафар қучди. Айниқса, 1963 йил бўлиб ўтган "Бенфика"га қарши Чемпионлар Кубоги финалида Трапаттони бутун ўйин давомида шахсан Эйсебиони қўриқлаб унга умуман имкон бермаган.

У футболчилик фаолиятини тугатгач уч йил давомида ўзи учун қадрли бўлиб қолган "Милан"да мураббийлик билан шуғулланди. Кейинчалик 1976 йил "Ювентус"га бориб ўн йил шу жамоани бошқарди. Ўшанда "Юве"нинг ҳеч омади келмасди. Европа чемпионлар Кубогидан бу жамоани "Боруссия М" чиқариб юборган, Скудетто учун курашда эса "Торино"га имконият бой берилганди. Аммо Трапаттони келиши билан вазият ижобий тарафга ўзгара бошлайди. Мураббий машғулотлар чоғида гол уришнинг хилма хил усулларини футболчиларга ўргатади. У футболчилардан ўйин пайти кутилмаган қарорларни қабул қилишни талаб қилишга ўтди.

Натижада "Ювентус" тез орада яна совринларни ютишга киришади. Трапаттони келган йили биринчи мавсумдаёқ чемпионлик қўлга киритилди. Жамоа шунингдек, УЕФА Кубогида зафар қучди. Мураббий ҳар бир футболчига нима қилиш кераклигини ўргатишдан чарчамасди. У айниқса Платинига ниҳоятда ишонарди. Трапаттони аввало тактикани биринчи ўринга қўйган. Унинг фикрича, майдонга чиққан ҳеч бир футболчи ўзича ўйнамаслиги керак. 

У жамоани икки хил ўйнашга ўргатади: тўп билан ва тўпсиз. Бунинг учун футболчиларнинг мудом фикрни бир жойга жамлашларига тўғри келарди. Мишель Платини уч марта айнан ушбу мураббий қўл остида "Олтин тўп" соҳиби бўлганини ҳозир кўпчилик билмаса керак. Ўшанда мураббий унга майдонда тўлиқ эркинлик берганди. Бу ҳақда Платини шундай эслайди: "Эсимда, Трапаттони менга майдонда нимани хоҳласанг шуни қил, сен эркин қушсан деганди. Мен футболда нимага эришган бўлсам, бунинг замирида албатта Жованни Трапаттонининг меҳнатлари ётади".

Давомини эртага кутинг...

Русчадан Х.Холиқов таржимаси

Футболчи Трапаттони "Милан"даги устози Жипо Виани билан

Трапаттони ва Платини

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика