RU

Последние новости

20:55"Барселона"нинг икки муҳим футболчиси "Осасуна"га қарши ўйнамайди  0 20:35Қозоғистон термаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасининг японлар ва корейслар билан бир гуруҳда бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 20:00Нима? "Барселона" Фати билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирмоқчи  0 19:00"Менда ЖЧ ва иккита Америка кубоги бор, сенда эса..." – Паредес Родригонинг устидан кулди  13 18:30Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  5 17:58«Реал» ҳимоячининг янги шартномаси бўйича ойлиги 7 бараварга ошади  2 17:37"Озоди"га файз бағишлаган мухлислар, баҳсни трибунадан кузатаётган Шерзод ва Остон — Эрон Ўзбекистон билан жанговар дуранг қайд этиб, ЖЧга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  19 17:27Аргентина ушбу натижага эришган тарихдаги илк жамоага айланди  7 16:56Расмий: ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби қанча ишлаб олишини тасдиқлади  2 16:23Перес «Атлетико» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Реал» футболчиларини қандай мукофотлагани маълум бўлди  10 15:51Бентунинг ўрнига БААни бошқаришга асосий номзод номи маълум  14 15:16"Бавария" Дэвиснинг 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди, Упамекано ҳам бир неча ҳафтани ўтказиб юборади  2 14:44Грилиш "Манчестер Сити"ни "Челси"га алмаштириши мумкин  7 14:14Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ва сардори Қатар устидан қозонилган сенсацион ғалабадан сўнг нималар деди?  15 13:44Холанд терма жамоа сафида европаликлар орасида Герд Мюллердан кейин энг тез 40 та гол урди  9

ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди? Новости

ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 14-турининг учта ўйинидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Бунгача ЎзФҲМ бу борада ўз хулосасини чоп этганди.


✅ "Андижан" - ОКМК ВИДЕО

Жарима майдончасида эҳтиётсизлик сабаб классик фол. Пенальти белгилаш тўғри қарор. "Андижон" ўйинчиси рақибни алдаб ўтмоқда ва тўпга эгалик қилмоқда. ОКМК ҳимоячиси орқадан ҳаракати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. У якка курашга киришмоқда, шундан сўнг контакт юзага келмоқда. "Андижон" ўйинчисининг фол учун ўзини қўймаганини қайд этиш муҳим, у тўпни назорат қилмоқда.

✅ ЎзФҲМ: пенальти тўғри белгиланди.


✅ "Андижон" - ОКМК ВИДЕО

VAR ва эксперт-ҳакамлик комиссия фикрига қўшиламан. Стадиондаги камералардан тўп ОКМК ҳимоячисининг қўлига теккан деб аниқ айтиб бўлмайди. Агар хато қилинганига исбот бўлмаса, VAR'нинг вазиятга аралашишга ҳаққи йўқ. Ҳакам яқин турибди, вазият унинг учун "очиқ". Ҳаракатга қарайдиган бўлсак, тўп кўкракка текканга ўхшайди. Бу пенальти эмас.

✅ ЎзФҲМ: пенальти белгиланмай тўғри қилинди.


✅ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

Бу вазиятда қизил карточка учун сабаблар сариқдан кўра кўпроқ: фолнинг юқори интенсивлиги, фол қайд этаётган тишлари билан рақибга тўғри келмоқда (яна бутун таянчга). Шунингдек, "Металлург" ҳимоячиси оёқнинг ҳимояланмаган қисмига, тўпиқнинг юқори қисмга тушмоқда. Шунингдек, бир нарса муҳим: ҳимоячи танасининг оғирлигини фол қайд этган оёғига юкламоқда. Унинг ўнг оёғи таянч вазифасини бажармоқда. У шунингдек рақибнинг таянч оёғига зарба бермоқда ва бу жароҳат бериш хавфини оширади. Бу сабаблар VAR'нинг аралашуви ва футболчининг четлатилишига етарли.

✅ ЎзФҲМ: қизил карточка кўрсатилиб тўғри қилинди.


❌ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

VAR'нинг вазиятга тушунарсиз аралашуви: ҳакам томонидан яққол хатонинг ва пенальти белгилаш учун сабабнинг йўқлиги. Одатий юқоридаги якка кураш. Ҳа, контактли, аммо футбол контактли спорт тури. Ҳар бир контакт пенальти ҳисобланмайди. Вазият бўйича ЭҲКнинг фикрига қўшиламан: "Металлург" фойдасига пенальти хато белгиланди.

❌ ЎзФҲМ: пенальти хато белгиланди. VAR хато аралашди.


❓ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

Ҳакамнинг қарори тушунарли, аммо яққол эмас. Ҳа, "Металлург" ҳимоячиси тўпга ўйнашга уринган ҳолда рақибнинг орқасига сакрамоқда. Аммо, ҳужумчи ҳам бу фолга белини тутиб бермоқда – ҳакамлар айтганидек, ўйинчи остига "мослашмоқда". Бу вазиятда мудофаа фойдасига фол бериш осонроқ эди ва биз ҳозирда буни кўриб чиқмаётган бўлардик. Вазиятни ёпиш учун осонроқ йўл турганида ҳакамнинг бошқача қарор чиқариши ғалати. Ҳа, умуман олганда ҳакамни қўллаб-қувватлаш мумкин. Аммо, мудофаа фойдасига фол — оптималроқ қарор, сабаби "Локо" ҳужумчиси деярли тўп учун курашни рад этмоқда ва рақибга ўзини тутиб бермоқда. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, "Локомотив" фойдасига пенальти саволлар уйғотмоқда.

✅ ЎзФҲМ: пенальти тўғри белгиланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика